Парранда, чўчқа ва янги. Ўтган пандемия нимани ўргатди

© AP Photo / Lee Jin-manПрофилактические меры против распространения коронавируса в Сеуле
Профилактические меры против распространения коронавируса в Сеуле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коронавируснинг янги 2019-nCoV тури 114 мамлакатга тарқалиб, пандемияга сабаб бўлди. Инсоният чўчқа ва парранда гриппидан, САРСдан хулоса чиқариш имконига эга эди.

ТОШКЕНТ, 13 мар - Sputnik, София Мельничук. Коронавируснинг янги 2019-nCoV тури 114 мамлакатга тарқалиб, пандемияга сабаб бўлди. Бу XXI асрда биринчи глобал эпидемия эмас. Инсоният чўчқа ва парранда гриппидан, САРСдан хулоса чиқариш имконига эга эди. Аммо ҳозирги вазиятда истиқболлар умидсизроқ. Тариҳдаги пандемиялар ҳақида РИА Новости материалида

Шезлонги на пляже острова Велассару (Мальдивы). - Sputnik Ўзбекистон
Карантин ўтказиш учун дунёда биринчи ҳашаматли курорт очилди

Хитойдан Америкага

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, вирус дунё бўйлаб тарқалиб кўпчилик одамларда унга қарши иммунитетга бўлмаган тақдирда пандемияни эълон қилади. "Яқин кунлар ва ҳафталарда биз касалланишларлар, ўлимлар ва таъсирланган мамлакатлар сонининг кўпайишини кутмоқдамиз", - деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адхан Гебрейесус. Ташкилот маълумотларига кўра, 11 март кунига ушбу вирусдан 4291 киши вафот этган, 118 минг киши касалланган.

Эпидемия маркази - Хитойда - ҳамма нарса пасая бошлади. 10 март куни у ерда 19 та холат, 9 март куни эса 40та ҳолат қайд этилди. Бундан ташқари, кекса хитойликлар ҳам даволанмоқда: 100 ёшли Ухань фуқароси тузалиб кетди.

Глава администрации Гонконга Кэрри Лам в медицинской маске на пресс-конференции  - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирусни Уханга америка ҳарбийлари олиб келган бўлиши мумкин - Хитой ТИВ

Аммо бошқа мамлакатларда вазият ёмонлашмоқда: биринчи навбатда гап Италия, АҚШ ва Эрон ҳақида кетмоқда. Ўлим даражасининг энг юқори кўрсаткичи Апеннин ярим оролида: у ерда юқтирганнинг ҳар йигирманчиси вафот этмоқда. Биринчи ҳолатлар Туркия ва Гондурасда аниқланди, Белгия, Швеция, Ирландия, Болгария ва Индонезияда биринчи ўлим ҳолатлари рўй берди.

Келажак учун дарс

Ўн йил олдин, дунё аллақачон пандемияга дуч келган эди. Чўчқа гриппи ёки "мексиканка" H1N1вируси бўлиб, илгари одамларда учрамаган. Биринчи беморларга касалланган чўчқалардан юқтирган - бу Мексикада 2009 йил баҳорининг бошида рўй берди ва расмийлар ушбу касалликни мавсумий грипп деб ҳисоблашган. Аммо вирус АҚШнинг жанубий штатларида тез тарқалди.

Май ойида 5,5 мингга яқин америкалик касал бўлган, Мексикада - 3,5 мингдан ортиқ, Канадада - 496. Хитойда фақат олтита, Россияда эса битта ҳам касалланмаган.

Июн ойида ЖССТ XXI асрда биринчи пандемияни эълон қилди: шу вақтга қадар 74 мамлакатда 30 мингта ташхис тасдиқланди. "Вирусни энди одамдан одамга занжир каби тарқалишини кузатиш имкони энди йўқ. Инфекциянинг кейинчалик тарқалиши муқаррар", - деб тан олган ЖССТ бош директори доктор Маргарет Чен.

Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Журналистика университетида қўл бериб кўришиш тақиқланди

ОАВ "қўрқув пандемияси" ҳақида жар солган. Улар ҳатто Халқаро фазо станциясига вируснинг кириб келиш эҳтимолини муҳокама қилишди.

Кўпинча кекса одамлар вафот этадиган янги коронавирусдан фарқли ўлароқ, чўчқа гриппи қурбонларининг 80 фоизи 65 ёшгача. Озиқ-овқат маҳсулотларини назорат қилиш ва эпидемиологик назорат қилиш борасида муаммолар мавжуд мамлакатлар айниқса жабр кўрди. Шу билан бирга, ЖССТ тўғри пиширилган чўчқа гўшти соғлиқ учун зарарли эмаслигини таъкидлади.

Ҳатто Ғарбий Европа  ҳам эпидемияга қарши тура олмади. Логистика, вакциналарни ишлаб чиқиш ва "олдинги қатордаги" шифокорлар билан ўзаро алоқада қийинчиликлар юзага келди.

ЖССТ маълумотларига кўра, 2009 йилда 18 449 киши чўчқа гриппидан вафот этган (Россияда 3122 киши касал бўлган, 14 киши вафот этган). Бироқ, кейинчалик бу натижалар шубҳа остига қўйилди. Шунда, PLOS Medicine журнали пандемия гриппи 203 минг кишининг ҳаётига зомин бўлганлигини таъкидлади.

"Мексиканка"нинг иқтисодий оқибатлари ҳам оғир эди. Жаҳон сайёҳлик соҳаси 2,2 миллиард доллар йўқотди. Бундан ташқари, кўплаб мамлакатлар чўчқа гўштини олиб киришни тақиқлашди, аммо экспертлар, шу жумладан, БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мун буни асоссиз деб ҳисоблашди.

Здание министерства здравоохранения Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
ССВ коронавирус тарқалгани ҳақидаги аудиохабарга раддия берди

Шу билан бирга, ҳаво қатнови чекланмади. Россияликлар ўз ташаббуси билан, масалан Испанияга учишни рад этишди, аммо ТИВнинг ҳеч қандай расмий тавсиялари бўлмаган.

Ўн йил олдин ЖССТ дунё "грипп пандемияси ва ҳар қандай глобал узоқ муддатли ва соғлиқни сақлаш учун фавқулодда вазиятларга тайёр эмас"лигини таъкидлаган эди.

Пандемиядан пандемиягача

Аср боши САРС (атипик пневмония) билан ҳам эсда қолди. 2002 йил ноябридан 2003 йил июлигача 774 киши вафот этди ва касалланганларнинг умумий сони 8096 ни ташкил этди. Кейинчалик Осиёда H5N1 вируси томонидан қўзғатилган парранда гриппи авж олди, у уй паррандаларини қирган. Вирус турли ҳайвонлар орасида тарқалган ва одамларга юққан. 2003 йилдан 2009 йилгача дунёнинг 16 мамлакатида 262 киши ушбу касалликдан вафот этди.

Военнослужащих парадных расчетов на военном параде, посвященном 74-й годовщине Победы в Великой Отечественной войне - Sputnik Ўзбекистон
Москва коронавирусдан қўрқмайди – Ғалаба паради ўтказилади

Пандемия ўтган асрда, ҳар бир неча ўн йилликда бир рўй берди.

1957-1958 йилларда ва ундан кейин 1968 йилда бутун дунё бўйлаб "Осиё" гриппининг икки тўлқини кўтарилиб, бирдан тўрт миллионгача одамнинг ҳаётига зомин бўлди. Аммо энг хавфли эпидемия 1918-1919 йилларда бўлган.

Испания гриппи ёки "Испанка"ни А/H1N1 вируси келтириб чиқарди. Аслида у Испаниядан эмас, аксинча айнан шу мамлакатда биринчи қурбонлар ҳақида хабар берилган. Вирус Индокитайда пайдо булган, у ердан эса АҚШга ўтган, Канзас штатида эса авж олди деб хисобланади. Биринчи Жаҳон уруши пайтида аскарлар ва ишчилар билан биргаликда инфекция Европага кўчиб ўтди.

Антисанитария шароитида, ёмон овқатланиш ва окопда яшаш шароити туфайли касаллик армияда тез тарқалди. Уруш тугагач, демобилизация қилинганлар инфекцияни бутун Европага тарқатди ва денгиз орқали у бошқа қитъаларга ҳам тарқалди.

Бразилия, Франция ва АҚШнинг Тинч океанидаги етишиш қийин ҳудудлари қаттиқ карантин чоралари туфайли "испанка"ни олдини олишга муваффақ бўлинди - ташқи дунё билан ҳеч қандай алоқа. Австралия ҳам узоқ вақт карантинда бўлди.

"Испанка" тарихдаги энг ҳалокатли касалликдир: икки йил ичида ундан 20 дан 50 миллионгача одам нобуд бўлди ва дунё аҳолисининг учдан бир қисми - 500 миллион киши касал бўлди.

Янгиликлар лентаси
0