Помпео АҚШ Беларусга нефт етказиб беришга тайёрлигини маълум қилди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишВизит госсекретаря США М. Помпео в Минск
Визит госсекретаря США М. Помпео в Минск - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Помпео шунингдек, Беларусь ТИВ раҳбарига 1 феврал куни Минскдаги қабул учун миннатдорлик билдирган ва мамлакат суверенитетини қўллаб-қувватлашини таъкидлаган.

ТОШКЕНТ, 13 мар - Sputnik. АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Беларусь ТИВ раҳбари Владимир Макей билан суҳбатда АҚШ Беларусьга нефть етказиб беришга тайёрлигини тасдиқлади ва савдо бўйича делегацияни юборишга ваъда берди, деб хабар қилди ёзма баёнотда Давлат департаменти расмий вакили Морган Ортагус.

Помпео МДҲ давлатларига қандай ваъдаларни берди - Sputnik Ўзбекистон
Минскдан Тошкентгача: Помпео МДҲ давлатларида нима ҳақда гапирди ва қандай ваъдалар берди

"Давлат котиби америка компанияларининг Беларусга дарҳол рақобатбардош бозор нархида нефт сотиш истагини тасдиқлади. Давлат котиби ва ташқи ишлар вазири бизнес линиясида иккиёқлама алоқалар ҳажмини ошириш салоҳиятини, шу жумладан, сал кейинроқ Минскка савдо бўйича мустақил ташкил этилган олий мартабали америка делегацияси келиши бўйича режаларни ҳам муҳокама қилдилар", - деб баёнот қилди Ортагус.

Аёл сўзларига кўра, Помпео шунингдек, Макейга 1 феврал куни Минскдаги қабул учун миннатдорлик билдирган ва Беларус суверенитетини қўллаб-қувватлашини таъкидлаган.

Янгиликлар лентаси
0