Тошкентда "тунги капалаклар" хизмат кўрсатувчи массаж салони фош этилди

CC0 / pixabay / Женщины в метро
Женщины в метро - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гўзаллик салонида косметология ва оддий массаж хизматларидан ташқари, эркак меҳмонларга жинсий хизматлар ҳам кўрсатилган.

ТОШКЕНТ, 13 мар - Sputnik. Тошкентда "тунги капалаклар" хизмат қиладиган "массаж" салонлари фаолияти фош этилди, деб хабар беради ШИИБ.

"11 март куни Шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимларига сайтлардан бирида Севара исмли қиз массаж баҳонасида пул эвазига интим хизмат кўрсатаётгани ҳақида хабар келиб тушди. Кўрилган чоралар давомида бу қиз аниқланиб ҳибсга олинди", - дейилади хабарда.

Қўлга олинган шахс ҳақиқатан ҳам сайтга телефон рақами билан реклама жойлаштирганини тасдиқлади. Унга нисбатан 190-моддага мувофиқ ("Фоҳишалик билан шуғулланиш") тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Женщины в метро - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда икки кечада 74 нафар “тунги капалаклар” ва 4 нафар эркак қўлга олинди

Сайтда ўз эълонларини жойлаштирган иккинчи қизга нисбатан ҳам худди шундай чоралар кўрилди.

Бундан ташқари, маълум бўлдики Чилонзор тумани ҳудудида косметология ва оддий массаж хизматларидан ташқари, гўзаллик салонида эркакларга интим хизматлар ҳам кўрсатилмоқда.

Кўрилган чоралар давомида массажчи сифатида ишлаётган қиз массаж салонида интим хизмат кўрсатиш учун 100000 сўм маблағ олаётганида қўлга олинган.

Ушбу факт бўйича тузилган материаллар Чилонзор тумани ички ишлар бўлимига кўриб чиқиш учун тақдим этилди.

Янгиликлар лентаси
0