Тошкентдан Урганчга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

© Sputnik / Мария НауменкоПоезд АО "Узбекистон темир йуллари" Ташкент - Ургенч
Поезд АО Узбекистон темир йуллари Ташкент - Ургенч - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу қўшимча поездлар қатнови йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Жорий йилнинг март ойи якунига қадар Тошкент – Урганч – Тошкент йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Регионы России. Владимирская область - Sputnik Ўзбекистон
Андижон – Уфа – Андижон йўналишида мунтазам поезд қатнови йўлга қўйилди

Ушбу йўналишлардаги 556/555-рақамли қўшимча поездлар қатнови йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида йўлга қўйилмоқда.

Ҳаракат жадвалига кўра, Тошкент – Урганч йўналишида ҳаракатланадиган 556-рақамли йўловчи поезди жорий йилнинг 20-23 март кунлари соат 14: 40 да "Тошкент-Жанубий" темир йўл вокзалидан жўнайди.

Урганч – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 555-рақамли йўловчи поезди эса 22-24 март кунлари соат 11:26 да Урганч темир йўл вокзалидан ҳаракатланади.

Янгиликлар лентаси
0