Пойтахтдан вилоятларга қайтувчи талабаларга 50 фоиз чегирма берилади

© © Sputnik / Стас ЭтвешПосадка пассажиров на скоростной поезд "Афросиаб" на вокзале города Самарканд
Посадка пассажиров на скоростной поезд Афросиаб на вокзале города Самарканд - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентдан вилоятларга қайтадиган талабаларга темир йўллари ва самолётларда 50 % чегирма берилиши белгиланди.

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Тошкент шаҳридан вилоятларга қайтадиган талабаларга темир йўллари ва самолётларда 50 фоиз чегирма берилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислигида коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтиришга бағишланган шошилинч йиғилишда хабар қилинди.

Усиление санитарно-карантинного контроля в аэропортах - Sputnik Ўзбекистон
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги фуқароларга эслатма билан чиқди

Бироз аввал коронавирус туфайли 16 март кунидан мамлакатдаги барча умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва ОТМ талабалари учун таътил эълон қилингани хабар қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, 15 март куни Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилди. Шу боис Ўзбекистонда Наврўз ва бошқа оммавий тадбирлар бекор қилинди. 16 мартдан Ўзбекистоннинг чет эл давлатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади. Ўзбекистон фуқаролари чет элга чиқишлари, чет эл фуқаролари Ўзбекистонга кириши вақтинча тўхтатилади. Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга қайтишлари мумкин бўлади, қайтгандан кейин 14 кунлик карантинда бўлишлари талаб этилади.

Янгиликлар лентаси
0