Европа ҳамжиҳатлиги қоғоздаги эртак экан: Сербия президенти

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишМюнхенская конференция по безопасности
Мюнхенская конференция по безопасности - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Европа Иттифоқи дори-дармон ва тиббий ускуналар беришдан воз кечганидан сўнг, Сербия Хитойга мурожаат қилишга мажбур бўлди.

ТОШКЕНТ, 16 мар - Sputnik. Коронавирус туфайли Европа Иттифоқида дори-дармон ва асбоб-ускуналарни экспорт қилишга қўйилган тақиқ Европада бирдамлик йўқлигини кўрсатди, деди Сербия Президенти Александр Вучич, РИА Новоости хабарига асосан. 

Сербия Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, якшанба куни кечқурун ҳолатига мамлакатда 48 киши коронавирус билан касалланган. Ҳукумат шу куни озиқ-овқат, шахсий парвариш ва гигиена учун нархларни чеклаб қўйди. Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, 50 кишигача бўлган оммавий йиғилишларни тақиқлаб қўйди ва 65 ёшдан ошган фуқароларни заруриятсиз уйдан чиқмасликка чақирди.

Специалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус туфайли Ўзбекистонда содир бўлган ўзгаришлар

Якшанба куни кечқурун давлат раҳбари миллий инқироз штаби раҳбарияти ва Сербия патриархи Ириней билан учрашувлар ўтказди, кейин халққа мурожаат қилди ва фавқулодда ҳолатни эълон қилди.

"Мен ҳозир сиёсий хулосалар чиқармайман, лекин биз халқаро ёки Европа ҳамжиҳатлиги йўқлигини англадик, буларнинг ҳаммаси қоғоздаги эртак экан", - деди Вучич.

Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқидан дори-дармонлар ва тиббий жиҳозларни экспорт қилиш тақиқланганлиги тўғрисида Европа комиссиясининг раҳбари Урсула фон дер Ляйен хабар берган.

"Бу вазиятда бизга фақат ХХР ёрдам бериши мумкин. Мен раис Си Цзиньпинга хат ёздим, мен ундан ёрдам сўрадим ва уни биродарим деб атадим", - деди Вучич.

Сербия президенти ХХРдан дори-дармон, шифокорларни юборини сўраган, шунингдек 5 миллион дона ҳимоя ниқобларига буюртма берган.

"Улар (ЕИ-таҳр.) Сербия пулга керак бўлганда, Европалик фирмаларга қулай бўлиши учну тендер шартномаларни ўзгартиришни талаб қилардилар. Фалокат келиб вазият оғирлашганида эса - Сербия пуллари уларга керак бўлмай қолди. Бунинг учун уларга "катта раҳмат", менга ишонинг, мен уларга "миннатдорчилик билдириш" йўлини топаман, - деб таъкидлади Сербия Президенти.

Янгиликлар лентаси
0