Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 8 нафарга етди

© XSСкорая помощь
Скорая помощь - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни пайтда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 8 нафарга етди. Беморлар билан мулоқотда бўлганларнинг рўйхати олиниб, уларнинг саломатлиги устидан ҳам тиббий назорат ўрнатилди.

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар саккиз нафарга етди, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Профилактические меры против распространения коронавируса в Сеуле - Sputnik Ўзбекистон
Жанубий Кореяда коронавирусга чалинган ўзбекистонлик ҳақида маълумот берилди

Шу йилнинг 15 март куни Вирусология илмий текшириш институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида, шунингдек, унинг ўғли ва қизи, турмуш ўртоғи ва набирасида коронавирус инфекцияси аниқланганини хабар қилинганди.

Олиб борилган таҳлил натижаларига кўра, ушбу бемор билан мулоқотда бўлган қариндошида ҳам коронавирус инфекцияси қайд этилган.

Бундан ташқари, 14 март куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига қарашли Лондон–Тошкент йўналишидаги 201- рейс билан келган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда эпидемиологик суриштирув ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 15 март куни соат 05:15 да “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиа компаниясига қарашли Истанбул–Тошкент йўналишидаги 274-рейс билан келган Ўзбекистон фуқаросида ҳам ушбу инфекция қайд этилган эди.

Беморлар билан мулоқотда бўлганларнинг рўйхати олиниб, уларнинг саломатлиги устидан ҳам тиббий назорат ўрнатилди.

Ҳозирда шифокорлар ва мутахассислар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даволаш ва эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0