Россияда коронавирусни юқтирганлар сони 93 нафарга етди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишБольница в Коммунарке для пациентов с подозрением на коронавирус
Больница в Коммунарке для пациентов с подозрением на коронавирус  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, Россияда қайд этилган ҳолатлардан 86 таси олиб кирилган, қолганлари мулоқот орқали юқтирилган ҳолатлар.

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Россияда янги турдаги коронавирус билан хасталанган 93 нафар бемор қайд этилди. Бу ҳақда РИА Новости Россия бош вазири ўринбосари Татьяна Голикова берган маълумотларга асосланиб хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, улардан 86 таси олиб кирилган ҳолат, қолганлари мулоқот орқали юқтирилган ҳолатлардир.

Посольство Узбекистана в России - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон элчихонаси Россиядаги фуқароларга мурожаат қилди

Голикованинг аниқлик киритишича, 4 нафар бемор тузалиб кетган, 79 нафари эса даволанмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонинг Россиядаги элчихонаси Россия ҳудудидаги фуқароларга мурожаат қилиб, муҳим тавсияларга амал қилишни сўраган эди. 2020-йил 16-март ҳолатига кўра Россияда янги инфекция билан касалланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.

Янгиликлар лентаси
0