Жамият

Ўзбекистон хорижда қолиб кетган фуқароларига чартер рейслар билан қайтишида кўмаклашади

© Узбекские авиалинииВстреча пассажиров, прибывших из Китая, в аэропорту Ташкента
Встреча пассажиров, прибывших из Китая, в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари хорижда қолиб кетган ватандошларга чартер авиарейслар билан ватанга қайтишларида кўмаклашади.

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари хорижда қолиб кетган ватандошларга чартер авиарейслар билан ватанга қайтишларида кўмаклашади. Фуқаролар ватанга қайтишлари билан 14 кун давомида карантинда бўлишлари шарт. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон ТИВ, элчихоналар ва консуллик муассасаларида мамлакатнинг хориждаги фуқаролари мурожаатларига тезкорлик билан жавоб бериш учун Оператив штаблар тузилган.

Вазирлик хориждаги Ўзбекистон фуқароларига ватанга қайтиш учун давлат чегарасидан ўтиш тақиқланмаслигини эслатиб ўтган.

Давлатдан ташқарига чиқиш бўйича вақтинча тақиқ Ўзбекистон фуқароларига тегишли бўлиб, ҳозирда мамлакатда бўлиб турган хорижий фуқароларга нисбатан қўлланилмайди.

Города мира. Нью-Йорк - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
ТИВ АҚШ ва Канадада бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби
Оператив штаб телефонлари: +998 71 233 28 28, +998 97 136 51 51 (мобил)
Call center – 1164
Telegram: +99897 136 51 51
ТИВ электрон почтаси: info@mfa.uz.

2020 йил 16 мартдан Ўзбекистонга чет эл фуқароларининг киритмаслик тўғрисидаги қарорнинг кучга кирганлиги муносабати билан электрон кўринишдаги визаларни расмийлаштириш ва бериш тизими фаолияти, уларни хориждаги дипломатик ваколатхоналарда берилиши тўхтатилди.

Дипломатик ваколатхоналарга хорижлик шерикларга ўз фуқароларини Ўзбекистондан ватанларига олиб чиқиб кетишга кўмаклашиш учун ҳукумат томонидан барча чоралар кўрилишини етказиш тўғрисида топшириқ берилди.

Ўз навбатида, Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳозирда Ўзбекистондан Россия фуқароларини олиб чиқиб кетиш учун махсус борт ташкиллаштирилаётганини маълум қилди. Элчихона Ўзбекистонни тарк этмоқчи бўлганларнинг рўйхатини тузмоқда. Тўлдирилган сўров варағини консуллик бўлимининг қуйидаги электрон манзилига consul.tashkent@mid.ru юбориш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала