Ўзбекистонда барча куч ва воситалар коронавирусга қарши жалб қилинган 

© Узбекские авиалинииСпециалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента
Специалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ўзбекистонликларга ваҳима қилмасдан, коронавирус инфекциясидан сақланишга тўлиқ риоя қилишларини сўради.

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Ўзбекистонда коронавируснинг тарқалиши ва унинг олдини олишга қаратилган барча куч ва воситалар жалб қилинган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Цветное изображение коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирусни даволашда хавф туғдирадиган дорилар қайсилиги айтилди

Таъкидланишича, айни дамда соҳанинг малакали мутахассислари томонидан мамлакатдаги вазият тўлиқ назоратга олинган. "Ватандошларимиздан хотиржамлик сақлаб, ваҳима қилмасдан коронавирус инфекциясидан сақланиш бўйича бериб борилаётган тавсияларга тўлиқ риоя қилишларини сўраб қоламиз. Ишончимиз комилки, ушбу синовли дамлар бутун ўзбек халқини янада бирлаштиришга хизмат қилади" – дейилади агентлик хабарида.

Аввалроқ Ўзбекистонда яна икки бола ва бир кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала