Ўзбекистонда икки бола ва яна бир кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишМедицинские работники в защитных костюмах. Архивное фото
Медицинские работники в защитных костюмах. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Таҳлил натижалари Францияда саёҳатда бўлиб қайтган беморнинг ўғли ва қизида коронавирус инфекцияси борлигини кўрсатди.

ТОШКЕНТ, 16 мар - Sputnik. Коронавирусга чалинган беморнинг икки нафар фарзанди ва яна бир фуқарода ушбу инфекция тасдиқланди, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Специалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус туфайли Ўзбекистонда содир бўлган ўзгаришлар

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Республика Вирусология институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Айни пайтда ҳукумат томонидан эпидемиологик суриштирув ҳамда касалликни тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда, назорат кучайтирилмоқда.  

Шу билан бирга, бемор билан бирга мулоқотда бўлган барча оила аъзоларини ҳам республика Вирусология илмий текшириш институти клиникаси ётқизилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари томонидан уларга тиббий назорат ўрнатилиб, ихтисослашган лаборатор таҳлилдан ўтказилган. Таҳлил натижалари беморнинг ўғли ва қизида коронавирус инфекцияси борлигини кўрсатган.

Шунингдек, шу йилнинг 15 март куни Истанбул - Тошкент йўналишидаги рейс билан келган Ўзбекистон фуқаросида ҳам ушбу инфекция аниқланган. Лаборатор таҳлил республика Вирусология илмий текшириш институтида ўтказилган. 

Ҳозирда шифокорлар ва мутахассислар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даволаш ва эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала