Ҳодисалар

Гвардия ходимларидан қочиб, ўзини каналга ташлагани айтилган фуқаро иши текширилмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровМаршрут забега проходил по живописным местам столицы
Маршрут забега проходил по живописным местам столицы - Sputnik Ўзбекистон
Бош прокуратура Миллий гвардия ходимларидан қочиб, ўзини Бўрижар каналига ташлагани ва жасади топилгани айтилган фуқаро ишини текширишни бошлади.

ТОШКЕНТ, 17 мар - Sputnik. “Facebook” интернет ижтимоий тармоғида Миллий гвардия ходимларидан қочган ва 2 ҳафта ўтгач жасади топилган фуқаро ҳақида хабар тарқалди. Бош прокуратура матбуот котиби ушбу ҳодиса юзасидан суриштирув ўтказилаётганини маълум қилди.

Хабарда ёзилишича, “Facebook” интернет ижтимоий тармоғида жорий йилнинг 14 февраль куни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шаршара кўчасида Миллий гвардия ходимлари бир нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходими деб тахмин қилинаётган шахснинг ортидан қувганлиги, сўнг у ўзини Бўрижар каналига ташлаганлиги ва орадан 2 ҳафта ўтгач ушбу каналдан унинг мурдаси топилганлиги ҳақидаги хабар тарқалган.

© Бош прокуратура матбуот хизматиБош прокуратура Миллий гвардия ходимларидан қочиб, ўзини каналга ташлагани ва жасади топилгани айтилган фуқаро ишини текширишни бошлади.
Гвардия ходимларидан қочиб, ўзини каналга ташлагани айтилган фуқаро иши текширилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Бош прокуратура Миллий гвардия ходимларидан қочиб, ўзини каналга ташлагани ва жасади топилгани айтилган фуқаро ишини текширишни бошлади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала