Жамият

Коронавирусга қарши қайси рецептга ишонса бўлади - эксперт жавоби

© REUTERS/Jose CabezasМероприятия по предотвращению распространения коронавируса
Мероприятия по предотвращению распространения коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик профессор ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётган коронавирусга қарши гўёки мўъжизакор хусусиятга эга бўлган рецептлар юзасидан фикр билдирди

ТОШКЕНТ, 17 мар - Sputnik. Коронавируснинг олдини олиш учун турли антибиотикларни ичиш тавсия этилмайди. Иммунитетни кўтарадиган дорилар вирусни ўлдирмайди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология давлат назорати инспекцияси раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат Отабеков маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ситуация в Гонконге в связи с коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Кимлар коронавируснинг яширин ташувчиси бўлиши мумкин?

"Юқумли касалликларнинг олдини олиш, яъни профилактика учун антивирус дориларини ва антибиотикларни ичиш умуман тавсия этилмайди. Бу каби дориларни, қолаверса, иммун тизимини кўтарадиган ҳар-хил дориларни тавсия қилиш - бу умуман нотўғри. Иммун тизимини кўтарадиган дорилар вирусга қарши ҳеч қандай таъсир кучига эга эмас", - дея тушунтирди профессор.

Отабеков, шунингдек, ижтимоий тармоқларда саримсоқпиёз борасида тарқалаётган тавсияларга ҳам ўз муносабатини билдирди.

Профессор саримсоқпиёзни истеъмол қилиш мумкинлигини, лекин бир жиҳатга эътибор бериш кераклигини эслатиб ўтди: яъни саримсоқпиёз бир вақтнинг ўзида антибактериал ёки антивирус препарат эмас. Шуни ҳисобга олган ҳолда, саримсоқпиёзни бошқа кўкатлар билан аралаштирган ҳолда истеъмол қилиш мумкин, деди профессор.

Отабеков Ўзбекистон аҳолисини ижтимоий тармоқларда ҳар-хил номутахассислар томонидан берилаётган тавсияларга ишонмасликка чақирди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала