Жамият

Мирзиёев “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонунни имзолади

© Sputnik / Рамиз БахтияровЛюди гуляют в Парке Дружбы Народов
Люди гуляют в Парке Дружбы Народов - Sputnik Ўзбекистон
Қонун билан аҳолини рўйхатга олишнинг асосий принциплари белгиланди. Шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги, аҳолини рўйхатга олишни бошқаришнинг марказлаштирилганлиги шулар жумласидан.

ТОШКЕНТ, 17 мар - Sputnik. Шавкат Мирзиёев “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Аҳолини рўйхатга олиш – бу Ўзбекистон Республикасининг аҳолиси тўғрисида ишончли ва холис ахборот йиғишдир.

Сколько же нас: рождаемость, смертность и численность населения Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон аҳолисини рўйхатга олишда БМТ ёрдам беради

Қонун билан аҳолини рўйхатга олишнинг асосий принциплари белгиланди. Булар даврийлик, умумийлик ва бир пайтдалик, рўйхатга олишнинг якка тартибдалиги, шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги, аҳолини рўйхатга олишни бошқаришнинг марказлаштирилганлигидан иборатдир.

Аҳолини рўйхатга олиш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш Вазирлар маҳкамаси, Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси, аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи (Давлат статистика қўмитаси), шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатларига мувофиқ амалга оширилади.

Қонун билан ушбу органларнинг бу соҳадаги ваколатлари белгиланди.

Шунингдек, аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш учун масъул бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар махсус ваколатли давлат органига аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги вазифаларни бажариш юзасидан кўмаклашади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала