Москва Вашингтонни зудлик билан Эрондан санкцияларни олиб ташлашга чақирмоқда

© Sputnik / Виктор Толочко / Медиабанкка ўтишЗдание Министерства иностранных дел РФ. Архивное фото.
Здание Министерства иностранных дел РФ. Архивное фото. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Дунёда юз бераётган пандемия — геосиёсий ҳисоб-китоб қилиш вақти эмас, айниқса, у асосга эга бўлмаса ва шунчаки ўз амбицияларини қондириш учун Вашингтон томонидан ўйлаб топилган бўлса", - дейди Россия ТИВ.

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. АҚШ аниқ мақсадни кўзлаб, Эронга коронавирусга қарши курашишда ҳалал бермоқда, Москва Вашингтонни Эрондан зудлик билан санкцияларни олиб ташлашга чақиради, деб баёнот берди Россия ТИВ.

Иранское посольство в Лондоне - Sputnik Ўзбекистон
Эрон коронавирусга қарши кураш учун АҚШ санкциялари олиб ташланишини талаб қилди

"COVID-19 вируси туфайли юзага келган пандемия кўлами ошиб бораётгани ҳақидаги хабарлар фонида, бизнинг сахий қўшнимиз ва шеригимиз - Эрон Ислом Республикасининг адолатсиз, нотенг, танг аҳволда қолаётганлигини эътибордан четда қолдиролмаймиз", - дейилади ташқи сиёсий маҳкама хабарида.

Сал олдин Эрон президенти Ҳасан Руҳоний америкаликлар томонидан 2018 йилнинг май ойида "максимал босим ўтказиш" кампанияси доирасида ноқонуний ва бир ёқлама киритилган санкциялар инфекциянинг олдини олишга қарши самарали кураш олиб бориш йўлида кучли тўсиқ бўлаётганини баён қилган эди. Россия ТИВ фикрича, Эронда коронавирус туфайли қурбонларнинг кўпайиб бораётгани фақатгина касаллик туфайли эмас, балки АҚШ аниқ мақсад билан бунга қаршилик кўрсатаётганидадир.

Житель в маске в автобусе в Тегеране  - Sputnik Ўзбекистон
Бахтсизлик ёрдам берди: Эрон коронавирус туфайли 70 минг маҳбусни озод қилди

"АҚШнинг инсонпарварликка зид сиёсати Москвада чуқур таассуф, хатар ва жиддий ташвишни келтириб чиқаради", - дейилади ТИВ хабарида. Россия ташқи сиёсий маҳкамаси қатъийлик билан Вашингтонни "ҳақиқат кўзига тик қарашга ва Эрондаги инсон ҳуқуқлари негизига зарба бераётган санкциявий чекловларни зудлик билан олиб ташлаш ҳақида қарорни қабул қилишга" чақирган.

"Дунёда юз бераётган пандемия — геосиёсий ҳисоб-китоб қилиш вақти эмас, айниқса, у асосга эга бўлмаса ва шунчаки ўз амбицияларини қондириш учун Вашингтон томонидан ўйлаб топилган бўлса", - дейди ТИВ.

Эронда янги турдаги коронавирусни юқтирганлар сони 14,9 минг кишига етди. Бир суткада 129 киши вафот этган. Қурбонларнинг умумий сони 853 нафарни ташкил қилмоқда.

Ўтган ҳафтада БССТ Хитойнинг Ухань шаҳридан тарқалган эпидемияни пандемия деб эълон қилган эди. Касалликка расман COVID-19 дея ном берилган. Бугунги кунда инфекцияга чалинганлик ҳолати 170 мингга етган, беморларнинг 75 мингги шифо топган, 6,5 мингдан зиёди вафот этган. Вирус 151та мамлакатни қамраб олган, эпидемия маркази Хитойдан Европага кўчган.

Янгиликлар лентаси
0