Жамият

Ўқувчиларга уй шароитида дарслар ўтилади

© Sputnik / Said Tsarnayev / Фотобанкка ўтишПреподаватель в аудитории школы
Преподаватель в аудитории школы - Sputnik Ўзбекистон
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ота-оналарга имкон қадар одам кўп бўлган жамоат жойларидан болаларни узоқ тутиш кераклигини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Коронавирус эпидемиясининг тарқалиши ва олдини олиш мақсадида таътилга чиқарилган мактаб ўқувчилари учун уй шароитида дарслар ўтиб борилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Шерзод Шерматов ота-оналарга имкон қадар одам кўп бўлган жамоат жойларидан болаларни узоқ тутиш кераклигини таъкидлади.

"Болаларимизни бегоналар, одамлар кўп йиғиладиган жойлардан асрашимиз керак бўлади. Бу ўзимиз учун ҳам, ҳар бир фарзандимиз хавфсизлиги учун ҳам фойда," дейди у.

Шунингдек, вазир таътилнинг қанча муддатгача давом этиши ёки ўқишнинг қачон қайта бошланиши масаласи ҳукумат даражасидаги комиссия қарори билан ҳал этилишини билдирди.  

Унгача таътилда бўлган ўқувчилар учун қўшимча имконият яратиш мақсадида ҳар бир фанлар бўйича 1 синфдан 11 синфгача ўзбек ва рус тилларида дарслар ўтиб борилади.

Дарслар эса малакали ўқитувчилар томонидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси каналлари орқали аввалдан ёзиб олинган бўлиб, рус ва ўзбек тилларида намойиш этиб борилади.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала