BMW компанияси Европадаги барча заводларини ёпди

© REUTERS / Toru HanaiКонцепт BMW Z4 на 45-м Токио Мотор шоу
Концепт BMW Z4 на 45-м Токио Мотор шоу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
BMW коронавирус тарқалиши туфайли бир ой муддатга Европа ва Жанубий Африка Республикасидаги барча заводларини ёпди.

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Германиянинг BMW компанияси коронавирус туфайли бир ойга Европа ва ЖАРдаги барча заводларни ёпмоқда. Бу ҳақда РИА Новости компаниянинг бош директори Оливер Ципс (Oliver Zipse) баёнотига асосан хабар қилди.

Больница в Коммунарке примет пациентов с подозрением на коронавирус - Sputnik Ўзбекистон
Италия Хитойдан коронавирусга қарши курашда ёрдам сўради

“Бугундан бошлаб биз Европадаги автомобил ишлаб чиқариш заводларини ва Жанубий Африка Республикасидаги Rosslyn заводини ёпмоқдамиз”, - деди Ципсе.

Унинг сўзларига кўра, бу иш фаолиятдаги танаффус 19 апрелгача чўзилади.

Таъкидланишича, ушбу заводлар компания ишлаб чиқарадиган маҳсулотнинг ярмига тўғри келади.

BMW коронавирусни 2020 йилда унинг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатишини тахмин қилмоқда. Компаниянинг молия директори Никола Питер бу йил солиқдан олдинги фойда 2019 йилдаги 7,1 миллиард евро кўрсаткичига нисбатан "сезиларли даражада пастроқ" бўлишини айтди.

"Коронавирус билан боғлиқ чора-тадбирлар бизнесимизга сезиларли таъсир қилади", - деди Питер.

Янгиликлар лентаси
0