Коронавирус дунёни қандай ўзгартириб юборди - видео

Oбуна бўлиш
Коронавирус дунёга ўз шартларини қўймоқда. У туфайли кўплаб мамлакатларда одатий турмуш тарзи кескин ўзгариб кетди. 

Вирусдан қутилиш мақсадида айрим касб эгалари турли янгиликлар ихтиро қилишмоқда. Масалан хитойлик парикмахерлар ўз мижозларини масофадан туриб сочларини олиш ва бошини ювишни ўрганиб олишди. Британияда эса аттракционларда ўйинчоқ ўрнига туалет қоғози сотилмоқда. 

Карантирн туфайли уйида ўтиришга мажбур бўлаётган Испания ва Италия фуқаролари эса зерикиб қолмаслик учун ўз балконларида турли томошалар уюштиришмоқда. 

Хуллас, вируснинг таъсири ҳамма соҳада сезилмоқда. Айрим жойларда супермаркет полкалари бўшиб қолган. Олдин туристлар лиқ тўла бўлган Европанинг Мадрид, Барселона ва Рим шаҳарлари кўчалари бугун - бўм бўш. Юзлаб мамлакатлар ўз чегараларини ёпиб олишган. 

Маълумот учун, бугун дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 140 мамлакатда 182 минг кишини ташкил қилмоқда.Вафот этганлар сони 6 минг кишини ташкил қилди.

Янгиликлар лентаси
0