Марказий банк мижозлардан интернет-банк ва мобил иловалардан фойдаланишни сўради

© Pixabay / StartupStockPhotosРабота программиста
Работа программиста  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, тўловларни амалга оширишда нақд пуллардан фойдаланиш вирус тарқалишига олиб келади. Шу боис мижозларга банк карталари ёки муқобил электрон тўлов турларидан фойдаланиш маслаҳат берилади.

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Марказий банк фуқароларга тўловларни амалга оширишда имкон қадар банкнинг масофий хизмат кўрсатиш усулларидан фойдаланишларини сўради

Мужчина в медицинской маске на одной из станций Московского метрополитена. - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус бўйича қатор қатор профилактик чекловлар жорий этилди

Коронавирус тарқалиши ва унинг олдини олиш мақсадида Марказий банк аҳолига банк хизматларидан қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида кўрсатма берди. Унга кўра фуқаролар тўловларни амалга оширишда  банкнинг масофий хизмат кўрсатиш усулларидан бўлган интернет-банкинг, банкларнинг мобиль иловалари ҳамда тўлов ташкилотлари дастурларидан кенг фойдаланишлари мумкин.

Валюта-айирбошлаш операцияларини амалга оширишда эса автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари ёки масофадан туриб валюта айирбошлаш имконини берувчи мобиль иловалардан фойдаланиш мумкин.

Жорий йилнинг 18 март кунидан бошлаб, тижорат банкларининг валюта айирбошлаш шохобчалари соат 18:00 гача  фаолият юритади. Ҳафтанинг дам олиш ёки байрам кунларида автоматлаштирилган банкоматлар ва мобиль иловалардан фойдаланган маъқул.

Банк хизматларини амалга ошириш бўйича саволлар туғилганда тижорат банклари ёки Марказий банкнинг 71 200-00-44 рақамли «Ишонч телефони»га мурожаат қилиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0