Жамият

Қонунчилик палатаси йиғилишлари вақтинча бекор қилинди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев на заседании Сената Олий Мажлиса
Президент Шавкат Мирзиёев на заседании Сената Олий Мажлиса - Sputnik Ўзбекистон
Қонунчилик палатасидаги тадбирлар, жумладан, 7 апрелда ўтказилиши режалаштирилган ҳукумат соати вақтинча бекор қилинди.Бироқ депутатлар қонун лойиҳаларни телеграм канали орқали онлайн муҳокама қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 мар - Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги тадбирлар, жумладан, 7 апрелда ўтказилиши режалаштирилган ҳукумат соати вақтинча бекор қилинди.

Парламент қуйи палатаси матбуот хизмати хизмати хабарига кўра, ушбу қарор коронавирус инфекцияси профилактикаси доирасида қабул қилинган.

Қайд этилишича, қонунчилик палатасида иш тўхтаб қолмаган. Сиёсий партияларнинг парламент қуйи палатасидаги фракциялари, қўмиталар замонавий ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда мавжуд қонун лойиҳалари устида ишлаяпти. Қонун лойиҳаларидаги кўп масалалар телеграм канали орқали онлайн муҳокама қилинмоқда. 

Больница скорой медицинской помощи в Волгограде - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда депутатлар шифокорларнинг маошини оширишни сўрамоқда

Ҳар битта фракциядан депутат имзоси билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирига депутат сўрови жўнатилмоқда. Айни пайтда қуйи палатага келиб тушаётган кўплаб мурожаатлар асосида вазирликка саволлар йўлланяпти. Хусусан, ҳозирги вақтда кўп жойларда, яъни меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёш боласи бор ходимларга касаллик варақаси очилиши тартиби, уларни ўз ҳисобидан таътилга чиқариб юборишга йўл қўймаслик, шунингдек, ёш болали аёлларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш бўйича қандай ишлар амалга оширилаётгани каби масалалар шулар жумласидан.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда янги COVID-19 коронавируси билан касалланишнинг яна иккита ҳолати аниқланди, уларнинг сони 15 тага етди.

Беморларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда, улар стандартларга мувофиқ даволанмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати коронавирус тарқалиш хавфи туфайли 16 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан транспорт алоқаларини тўхтатишга қарор қилди. Хорижда яшаётган ватандошлар ва республикадаги чет эл фуқаролари ўз ватанларига етказилиши учун чартер рейслар ташкил қилинади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала