Дунёда

Ўзбекистонда ички саёҳатлар вақтинча тўхтатилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровТуристы на улицах Бухары
Туристы на улицах Бухары - Sputnik Ўзбекистон
Транспорт вазирлиги туризм мақсадида харид қилинган ҳаво ва темир йўл чипталарини улар харидорлар томонидан қайтарилганда, жаримасиз қабул қилиш, чипта нархини харидорга тўлиқ қайтариш ёки бошқа муддатга кўчириш чораларини кўради.

ТОШКЕНТ, 18 мар - Sputnik. Ички саёҳатлар ва оммавий тадбирлар вақтинчалик тўхтатилади, деб хабар бермоқда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати.

Санитарная обработка в здании - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда коронавирусни юқтирганлар сони 13 нафарга етди

"Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 март кунидаги коронавируснинг мамлакатимизга кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарорига кўра, сайёҳлик компаниялари, жамоат ташкилотлари ва йирик саноат корхоналарига мамлакатда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарор ҳолатга келгунга қадар ички туризмни ривожлантиришга доир тадбирларни тўхтатиш тавсия этилади", - дейилади хабарда.

Шу билан бирга, республика ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, халқаро тадбирлар ва спорт мусобақалари, театр, кино ва концерт дастурлари вақтинча тўхтатилади.

Махсус комиссия қарорига асосан, Транспорт вазирлиги карантин муддати даврига тўғри келувчи туризм мақсадида харид қилинган ҳаво ва темир йўл чипталарини, шу жумладан ички қатновлар учун чипталарни харидорлар томонидан қайтарилган тақдирда, жаримасиз қабул қилиш, чипта нархини харидорга тўлиқ қайтариш ёки бошқа муддатга кўчириш чораларини кўради.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда айни дамда мамлакатимизда бўлиб турган хорижий фуқароларни, шу жумладан туристларни ўз мамлакатларига қайтиши масалаларида уларга ахборот кўмагини берувчи махсус штаб ташкил этилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала