Адлия вазирлиги: Активларни қайтаришда Гулнора Каримованинг роли умуман йўқ

© InstagramНары для Гульнары: сокамернице Каримовой пришлось уступить ей место у окна
Нары для Гульнары: сокамернице Каримовой пришлось уступить ей место у окна - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, мулкларни қайтариш бўйича барча музокаралар ва тадбирлар расмий даражада Ўзбекистон қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Ўзбекистон Адлия вазирлиги Гулнора Каримова иши юзасидан изоҳ берди.

Хабарда ёзилишича, 2019 йилда халқаро тузилмалар ва фуқаролардан Гулнора Каримовага нисбатан олдин олиб борилган тергов ҳаракатлари билан қамраб олинмаган жиноятлар ҳақида хабарлар келиб тушди. Бу эса янгидан очилган ҳолатлар бўйича янги жиноят иши очилишига асос бўлган.

День рождения основателя ювелирного дома De Grisogono - Sputnik Ўзбекистон
Гулнора Каримова иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди

Тергов Гулнора Каримова ўзига яқин шахслардан иборат бир нечта уюшган жиноий гуруҳ тузиб, жиноий уюшмага раҳбарлик қилганлиги, республиканинг саноат корхоналарида фаолият юритиб, унга жиноий йўл билан орттирилган даромаддан улуш бериб турган яна бир уюшган жиноий гуруҳга раҳбарлик қилганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, жиноий иш материалларига кўра, Г.Каримова фуқароларга ва турли компаниялар эгаларига босим ўтказиш ва қўрқитиш йўли билан ўзларининг мулкларини унга қарашли компанияларга қайта расмийлаштириб беришга мажбурлаган.

Иш бўйича тергов давомида Гулнора Каримованинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини у ва унинг яқин қариндошлари томонидан жалб этилган 7 нафар адвокат ҳимоя қилган.

Олдин кўрилган жиноий ишлар, шунингдек, сўнгги жиноий иш доирасида етказилган зарар миқдори 3,8 триллион сўм ва 165 миллион АҚШ долларини ташкил этган.

Хорижий давлатларда олиб борилаётган тергов материаллари ва расмий манбаларда келтирилишича, Г.Каримова ва унга алоқадор шахслар томонидан Латвия, Швейцария, Франция, Швеция, Нидерландия ва эҳтимол бошқа давлатларда жиноий йўл билан орттирилган маблағларни ювиш бўйича ноқонуний коррупцион схемалар амалга оширилган.

Қайд этилишича, мулкларни қайтариш бўйича барча музокаралар ва тадбирлар расмий даражада Ўзбекистон қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ олиб борилмоқда.

Гульнара Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Озодлик эвазига нималарга тайёр: Каримова Ўзбекистон президентига мактуб ёзди

“Хусусан, Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари иштирокида Г.Каримова томонидан жиноий йўл билан орттирилган 1,3 миллиард АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги мулкларни қайтариш бўйича Швейцария, Франция, Россия Федерацияси ва бошқа давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Мазкур мулклар хорижий давлатларнинг ваколатли органлари томонидан ҳибсга олинганлиги муносабати билан, улар анчадан буён Г.Каримова (унинг оила аъзолари) тасарруфида эмас.

Шу боис, Ўзбекистонга мулкларни Г.Каримованинг ўзи қайтарганлиги ёки қолган мулклар бевосита Г.Каримова ёхуд бошқа алоҳида шахслар томонидан қайтарилиши мумкинлиги ҳақидаги таъкидлар ҳуқуқий асосга эга эмас ва ҳақиқатга тўғри келмайди",-  дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 18 март куни Гулнора Каримова ва у томонидан ташкил этилган жиноий уюшма аъзоларига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Суд ҳукми билан Гулнора Каримовага 13 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Янгиликлар лентаси
0