Жамият

Бош прокуратура “Олтинсой жанжали” юзасидан баёнот берди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание Генеральной прокуратуры Узбекистана
Здание Генеральной прокуратуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Олтинсой туманида давлат идоралари ва маҳаллий аҳоли ўртасидаги келишмовчиликлар акс этган видеолавҳадаги ҳолатлар юзасидан мазкур туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган Олтинсой туманида давлат идоралари ва маҳаллий аҳоли ўртасидаги келишмовчиликлар акс этган видеолавҳадаги ҳолатлар юзасидан мазкур туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Милиция - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Олтинсойдаги можаро тафсилотлари очиқланди

Аниқланишича, тумандаги фермер хўжаликларига тегишли 6,4 гектар суғориладиган ер майдони талон-торож қилиниб, шундан 1,4 гектари фермер хўжаликларига қайтарилган бўлса, 5 гектарни қайтариш учун таъсирчан чоралар кўрилмаганлиги сабабли, бу экин майдонлари фуқаролар томонидан узоқ муддатдан бери эгаллаб олиниб, турли мақсадларда фойдаланиб келганлиги оқибатида 436,9 млн. сўм давлат ва жамоат манфаатларига жиддий зиён етказилган.

Хусусан, Олтинсой тумани “Халқобод” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Оқ олтин манзараси” фермер хўжалигига тегишли бўлган суғориладиган пахта ва ғаллага мўлжалланган ер майдонидан шу маҳаллада яшовчи фуқаролар Б.Мухаммадиев, Д.Мухаммадиев, Ф.Нуров, С.Мухаммадиев, М.Саттарова ва А.Сафаровлар томонидан жами 0.39 гектари ноқонуний равишда ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, уй-жой қурилган.

Мазкур ер майдонларини қайтариш мақсадида жорий йилнинг 14 февраль куни соат 15-00 ларда ишчи гуруҳи аъзолари “Халқобод” маҳалласига борганида юқоридаги фуқаролар ва уларнинг яқинлари қўлларида бўлган таёқ, белкурак, тош ва бошқа нарсалар билан ишчи гуруҳи олдига чиқиб, ҳокимият вакиллари ва туман ИИБ ходимлари томонидан тушунтирилишига қарамасдан фуқаролар уларга қаршилик кўрсатишган.

Натижада, 3 нафар ИИБ ходими “енгил” тан жароҳати олган.

Мазкур ҳолатларда мансабдор шахслар томонидан ўз вазифаларига лоқайдлик ёки виждонсизларча муносабатда бўлиши оқибатида суғориладиган ер майдонлари талон-торож қилинган ҳамда Олтинсой туман ИИБ ходимиларига тан жароҳати етказилган.

Шунга кўра, мансабга совуққонлик билан қараш ва қасддан баданга енгил шикаст етказиш жиноятлари аломатлари мавжудлиги ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказиш лозимлигини инобатга олиб, ҳолат юзасидан Олтинсой туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми ва 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала