Эпидемия билан боғлиқ вазиятда кўнгиллилар хайрия ишларига ҳисса қўшишмоқда

© REUTERS/Jose CabezasМероприятия по предотвращению распространения коронавируса
Мероприятия по предотвращению распространения коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент, Фарғона, Андижон ва Сурхондарё вилоятларида кўнгиллилар тиббиёт ниқобларини ихтиёрий равишда бепул тарқатиш ёки арзонлаштирилган нархларда сотишга қўл уришди.

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Ўзбекистондаги эпидемик ҳолат ва ниқоблар танқислиги билан боғлиқ вазиятда кўнгиллилар ўз ихтиёрлари билан хайрия ишларига ҳисса қўшишмоқда.  

Летучая мышь – нетопырь-карлик. - Sputnik Ўзбекистон
Биолог коронавирус пандемияси қачон тугаши мумкинлигини айтди

Улардан бири — Тошкентнинг Учтепа туманида яшовчи Ойдиной исмли аёл ўз ҳисобидан ниқоблар тикиб, халққа тарқатмоқда. У дорихоналардаги тиббиёт ниқобларининг танқислигига бефарқ қараб тура олмади, касалликка қарши курашишда ўз ҳиссасини қўшишга бажонидил бел боғлади.

"Аптекаларга кирганингиза ниқоблар танқислиги вужудга келди,  нархлар ошиб кетди.  Шу боис ўзим арзонроқ тушади деган ўйда дока олиб келиб, ниқоблар тикишга киришдим. Менга ўхшаган қанчадан-қанча чеварлар бор, айни керак пайтда асқотайлик...

Ҳамма бирдек курашса, касалликнинг олдини олишга эришамиз," – дейди у.

Аёл уруш вақтларида ўзбекларнинг фронт ортида хизмат қилган фидоийлар учун либослар тикиб, уларга юборилганлиги, шу орқали юрт тинчлиги учун курашган аскарларни қўллаб-қувватлаганликларини эслайди ва ўша пайтларни ҳозирги эпидемия билан боғлиқ вазиятга қиёслайди. Шу қаторда касалликнинг олдини олиш учун бошқаларни ҳам бирдамликка чақиради.

Шунингдек, Фарғонада ҳам бепул тиббиёт ниқоби акцияси ўтказилмоқда ва дорихоналардан бири хайрияга ҳисса қўшмоқда.

Ҳолат акс этган суратлар бирин-кетин ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.

Фарғона вилояти Фурқат туманидаги яна бир дорихоналардан бири тиббиёт ниқобларини бепул тарқатмоқда.

Сурхондарё вилояти Aнгор туманидаги хусусий корхонага қарашли дорихона тиббиёт ниқобларини арзонлаштирилган нархларда сотмоқда.

Андижондаги дорихоналардан бири — "Биз халқим деймиз, халқум эмас" шиори остида тиббиёт ниқобларини арзонлаштирган нархларда сотмоқда.

Данғарада масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда МЧЖлардан бири ёрдам тариқасида тикилган ниқобларни туман марказида бепул тарқатмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0