Дунёда

Истанбул-Тошкент рейси билан келган тожикистонликлар қидирилмоқда

© Sputnik / Игорь ЛекаркинМилицейская машина
Милицейская машина - Sputnik Ўзбекистон
15 март куни Истанбул - Тошкент йўналишидаги рейс билан келган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланган эди. 4 нафар тожикистонлик у билан мулоқот қилган бўлиши мумкинлиги сабаб қидирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Тожикистонда Истанбулдан Тошкентда учиб келган мамлакат фуқаролари қидирилмоқда. Улар ушбу самолётда келган ва кейинчалик коронавирус инфекцияси аниқланган ўзбекистонлик билан мулоқот қилган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Водитель скорой медицинской помощи возле больницы для пациентов с подозрением на коронавирус - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 23 нафарга етди

Sputnik Тожикистон нашри хабарига кўра, бу ҳақда Тожикистон бош прокурори Юсуф Раҳмон республика парламентининг юқори палатаси мажлисида маълум қилган.

Бош прокурорнинг сўзларига кўра, 15 март куни 10 нафар Тожикистон фуқароси Истанбул-Тошкент рейси билан келган. Улардан 6 нафарининг шахси аниқланган ва карантинга олинган.

Ҳозирда қолган 4 нафар фуқарони қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 15 март куни Истанбул - Тошкент йўналишидаги рейс билан келган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланган эди. Ҳозирда Ўзбекистонда янги коронавирусни юқтириб олганлар сони 23 тага етган. Мамлакатда инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида турли чоралар кўрилмоқда. Бунга барча воситалар жалб қилинган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала