Коронавирус пандемияси: вирусни юқтирганлар 220 мингга яқинлашди

Марказий Осиёда ҳолат қуйидагича: коронавирусга чалинганлар сони Қирғизистонда 6 нафарга етди. Ўзбекистонда 15 нафарни, Қозоғистонда 37 нафарни ташкил қилмоқда. 

ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. 19 март тонггига қадар дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 219 561 нафарга етди. Шундан 7882 нафари (суткасига +744 киши) вафот этган, соғайганлар 81102 (+2898) кишини ташкил қилмоқда.

Цветное изображение коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда яна уч кишида коронавирус аниқланди

Россияда 147 та коронавирусни юқтирганлик ҳолати қайд этилган.

Марказий Осиёда ҳолат қуйидагича: Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 6 нафарга етди. Ўзбекистонда 15 нафарни ташкил қилмоқда. 

Қозоғистонда шу бугунга қадар коронавирусни юқтирганлик бўйича 37 та ҳолат қайд этилган. 

Тожикистонда биронта ҳолат қайд этилмаган. Аммо мамлакат ташқи ишлар вазирлиги 16та мамлакат (ХХР, Эрон, Италия, Корея, Афғонистон, Франция, Испания, Швеция, Швейцария, Буюк Британия, Норвегия, Нидерландлар, Германия, Бельгия, Дания ва АҚШ) рўйхатини эълон қилган, ушбу давлатлардан Тожикистонга кириб келган тожикистонликлар ва чет эл фуқаролари икки ҳафталик карантинга олинади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала