Жамият

Масофадан туриб ҳарорат ўлчовчи термометрлар бепул текширувдан ўтказиб берилади

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Фотобанкка ўтишRussia Coronavirus
Russia Coronavirus - Sputnik Ўзбекистон
Инфрақизил тиббиёт термометрлари мамлакатда эндигина қўлланила бошлаганлиги боис, унинг тўғри ишлаётганлигига ишонч ҳосил қилиш ва метрологик текширувдан ўтказиб туриш лозим.

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Ўзбекистон миллий метрология институти инфрақизил тиббиёт термометрларини бепул текширувдан ўтказиб беришини маълум қилди.  

Массаж - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда массаж салонлари, дискотека ва дискобарлар фаолияти тўхтатилди

Маълумки, бугунги кунда Ўзбекистонда COVID-19 Коронавирус касаллигинининг тарқалиши ва унинг олдини олиш мақсадида инфрақизил ҳароратни масофодан туриб ўлчовчи янги инфрақизил тиббиёт термометрларидан фойдаланилмоқда.

Инфрақизил иббиёт термометрлари инсон танасидаги ҳароратни масофадан туриб тезкор аниқлаш билан бир қаторда, қисқа вақт давомида бир неча беморлар ҳароратини кетма-кет ўлчай олади. Ҳозирги кунда ушбу тиббиёт термометрларидан нафақат ташкилотлар, балки исталган шахслар фойдаланишмоқда.

Тиббиёт термометрлари мамлакатда эндигина қўлланила бошлаганлиги боис, унинг тўғри ишлаётганлигига ишонч ҳосил қилиш ва метрологик текширувдан ўтказиб туриш мақсадга мувофиқдир.

Ушбу текширув эса махсус намунавий ўлчаш воситалари ва малакали мутахассислар томонидан амалга оширилади.

Айни дамдаги эпидемик вазият туфайли Ўзбекистон миллий метрология институти мамлакат аҳолиси фойдаланаётган инфрақизил тиббиёт термометрларини бепул текширувдан ўтказиб беришини  маълум қилади.   

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader