Жамият

Мусибатдан фойдаланиб пул ишлаш бу хиёнат - имом хатиб  

© Хокимият города ТашкентаИмам хатиб города Ташкента Нуриддин Холикназаров
Имам хатиб города Ташкента Нуриддин Холикназаров - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳар бош имом хатиби Нуриддин Холиқназаров мамлакатга кириб келган эпидемияни мусибат деб атади ва ундан фойдаланган ҳолда пул ишлаётганларни танқид қилди.

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Тошкент шаҳар бош имом хатиби Нуриддин Холиқназаров мамлакат бўйлаб Коронавируснинг олдини олиш ва унга қарши курашиш ҳаракатлари олиб борилаётган бир пайтда вазиятдан фойдаланиб, нархларни сунъий равишда ошираётганлар ва ортиқча ваҳимага тушаётганларни танқид қилди. 

— Сунъий равишда нархлар қиммат қилиб олишди. Одамлар ваҳимага тушиб қолди, очарчилик бўлгани йўқ азизлар, қаҳатчилик бўлгани йўқ. Худди охирги замон бошланиб эртага қиёмат бўларкан деган қабилида бор нарсани йиғиштириб, уйга олиб кириш керакмас.  Агар оллоҳ сизга ризқ қилиб бермаган бўлса, бир тонна ун олиб кирсангиз ҳам бир тишлам едирмасдан Оллоҳ тўхтатиб қўяди, – дея мурожаат қилади аҳолига Тошкент бош имом хатиби Нуриддин Холиқназаров.

— Уруш даврида ҳам бунақа иш қилишмаган, бир майизни қирқ киши бўлиб еган. Баъзи бир қўштирноқ ичидаги “тижоратчи тадбиркорлар” мусибатдан, ваҳимадан фойдаланиб нафсининг кўйига кириб, маҳсулотини қиммат қилиб сотаётганлар бор, улар Оллоҳдан қўрқсин... Сизнинг топаётган пулингизда барака бўлмайди, уларнинг бошига қийинчилик тушиб турган пайтда фойдаланаман, деган одам ҳиёнатчи одам. Ватанига, юртига диндошига ҳиёнат қиляпти, – дейди яна у.

Имом хатиб шунингдек, вилоятларга қатновчи транспорт воситалари ҳайдовчиларнинг йўлкира нархларини сунъий равишда 2-3 баравар қиммат нархларга кўтариб олганликларини тилга олди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader