Мутахассислар овқатланишнинг иммунитетга таъсири ҳақида

© CC0 / strecosa Блюда на шведском столе
Блюда на шведском столе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мутахассислар коронавирусга чалинмаслик учун иммунитетнинг кучли бўлишини назарда тутади. Кўпинча иммунитетнинг кескин пасайиши стресс, ваҳима, зўриқиш ва нотўғри овқатланиш билан боғлиқ бўлади.

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik.  Мутахассислар иммунитетнинг тушиши ва ошишида инсон амал қилиши лозим бўлган бир қанча тавсиялар билан ўртоқлашди. 

Мероприятия по предотвращению распространения коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Эпидемия билан боғлиқ вазиятда кўнгиллилар хайрия ишларига ҳисса қўшишмоқда

Уларнинг таъкидлашича, тез-тез стресс ҳолатига тушиш, овқатланиш тартибига тўғри риоя этмаслик, доимий уйқусизлик, узоқ вақт офтобда бўлиш, ҳаддан ташқари кўп вақт давомида жисмоний иш ёки ўтирадиган турмуш тарзи иммунитетга салбий таъсир кўрсатади.

Шунингдек, зарарли одатлардан - чекиш, алкоголь, гиёҳвандлик моддалари   истеъмоли  ҳам иммунинетни тушириб юборади.

Иммунитетнинг кучли бўлиши  эса бевосита ичакнинг тўғри ишлаши билан боғлиқ: унда иммунитет тизими "ҳужайралари" нинг 80 фоизи мавжуд.

Қолаверса, инсон истеъмол қиладиган ҳар қандай маҳсулот  иммунитетни  кучайтириши ёки заифлаштириши мумкин.  Бунда тўғри овқатланиш, дармондориларга бой мева-сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир.

Летучая мышь – нетопырь-карлик. - Sputnik Ўзбекистон
Биолог коронавирус пандемияси қачон тугаши мумкинлигини айтди

Бифидобактериялар ва лактобактерияларни ўз ичига олган қатиқ, йогурт маҳсулотлари зарарли микроорганизмларга қарши ичаклар билан биргаликда курашади ва патоген микробларга қарши асосий ҳимоя тўсиғини яратади.

Кўп миқдордаги ширинликлар нафақат тишларга зарар етказади  балки, ошқозон ости безини шикастлантиради ва инсоннинг диабетга чалинишига сабаб бўлади.

Қанднинг ортиқча истеъмол қилиниши  эса иммунитет тизимини сусайтиради, инфекцияларга қарши курашадиган антителалар фаоллигини пасайтиради.

Антибиотикларни назоратсиз истеъмол қилиш ҳам иммунитет тизимига фойда келтирмайди. Бу бутунлай улардан воз кечиш  керак, дегани эмас. Асосийси, ўзини-ўзи даволанишдан қочиб, фақат шифокор тавсияси билан дорилар қабул қилиш керак.  

Тез чарчаш, сурункали чарчоқ, уйқучанлик ёки уйқусизлик, бош оғриғи, мушаклар ва бўғимларда  оғриқ бўлса, мутахассисга мурожаат қилиш зарур. Бу белгилар   иммунитет пасайганидан далолат беради. 

Янгиликлар лентаси
0