Жамият

Россиядан қайтган 528 нафар ўзбекистонлик карантинга олинди

© Sputnik / Рамиз БахтияровОдна из стоматологических поликлиник. Пациентов во время карантина стало меньше.
Одна из стоматологических поликлиник. Пациентов во время карантина стало меньше. - Sputnik Ўзбекистон
Таъкидланишича, барча фуқаролардан коронавирус инфекциясини текшириш учун суртмалар олинган, касалликка гумон қилинганлар ҳозирча йўқ.

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Россиядан Ўзбекистонга қайтган 528 нафар фуқаро Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Сокол” спорт-соғломлаштириш марказига карантинга олинди.

Боинг 767-300 авиакомпании Uzbekistan Airways  - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Uzbekistan Airways 17 март куни Москвадан Тошкентга чартер рейсни амалга оширади

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, улар тўлиқ текширувдан сўнг карантинга олинган. Карантинга олинганлар зарур тиббий-гигиеник воситалар, уч маҳал иссиқ овқат ва бошқа эҳтиёж буюмлари билан таъминланган.

Барча фуқаролардан коронавирус инфекциясини текшириш учун суртмалар олинган, касалликка гумон қилинганлар ҳозирча йўқ.

Вилоят ҳокими Рустам Холматов 14 кунлик тиббий назоратга олинган фуқароларга барча зарур шароитлар яратилишига бошчилик қилган.

Эслатиб ўтамиз, 18 март куни 177 нафар Ўзбекистон фуқаролари Мисрдан олиб чиқилиб, Навоий вилоятининг Кармана тумани ҳудудидаги соғломлаштириш марказига 14 кунлик карантинга олингани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала