Туркияга борганини яширган бемор туфайли Тошкентдаги шифохона карантинга олинди

© Информационная служба Министерства здравоохраненияЗдание министерства здравоохранения Узбекистана
Здание министерства здравоохранения Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, 1-клиник шифохона Туркияга борганини яширган беморда вирус тасдиқлангани учун карантинга олинди.

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқларда пойтахтдаги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) ва Тошкент шаҳар “Ибн Сино ”номли 1-сон клиник шифохонаси карантин туфайли ёпилгани ҳақидаги хабар юзасидан изоҳ берди.

Минздрав - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирусга чалинганлар аҳволи қониқарли - ССВ

Вазирлик хабарида ёзилишича, РШТЁИМ бўлимларидан бирининг шифокори ўзида коронавирус инфекциясига шубҳа қилганлиги боис, ўша бўлим эҳтиёт чораси сифатида маълум муддат карантинга олинган.

Аммо ихтисослашган таҳлиллар натижаси шифокорда ушбу инфекция йўқлигини кўрсатгандан кейин марказ бўлимидаги карантин тартиби бекор қилинди. Ҳозирда марказ одатдагидек узлуксиз фаолият кўрсатмоқда.

1-сон шаҳар клиник шифохонасида эса коронавирусга гумон қилиниб, кейинчалик Республика Вирусология илмий текшириш институти клиникасида ушбу ташхис тасдиқланган фуқаро ўзини Туркияда бўлганлигини яшириб, маълум вақт ушбу шифохонада бўлган.

“Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бу айни ўша пайтда мазкур шифохонада коронавирус тарқалди, деган якуний хулоса эмас. Фақат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабларига мувофиқ равишда ва қатъий эҳтиёт чораси сифатида ушбу шифохона маълум муддат карантинга олинди. Яқин кунларда даволаш ишлари яна ўз изига туширилади”, - дейилади вазирлик хабарда.

Хабар сўнгги вазирлик коронавирус инфекцияси борасида барча расмий маълумотларни очиқ, ошкора соатма-соат оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борилаётганини таъкидлаб, аҳолидан турли миш-мишларга ишонмасликларини сўраб қолган.

Янгиликлар лентаси
0