Ҳодисалар

Тошкентда тиббий ниқобларнинг ноқонуний савдоси авж олмоқда

© Sputnik / Виталий Аньков / Фотобанкка ўтишПродажа медицинских масок в аптеках
Продажа медицинских масок в аптеках - Sputnik Ўзбекистон
Пойтахт дорихоналаридаги тиббий ниқоблар танқислиги ушбу ҳимоя воситасининг ноқонуний савдосига йўл очмоқда.

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Жорий йилнинг 17 март куни Тошкентда ўтказилган профилактик назорат тадбирлари давомида йирик миқддордаги тиббий ниқоблар савдосига чек қўйилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ДСБ матбуот хизмати маълум қилди.

Телевизионный пульт - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Карантин даврида ўқувчиларга телеканаллар орқали ўтиладиган дарслар санаси маълум бўлди

Назорат тадбирлари давомида 62 минг 785 дона, умумий қиймати 123 миллион 800 минг сўмлик ҳеч қандай сифат сертификатига эга бўлмаган тиббий ниқоблар сотилаётганлиги аниқланган.

Ачинарлиси, ушбу ниқобларнинг аввал ишлатилмаганлиги ёки стирелланганлиги номаълум.

Бундан ташқари Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида Қорасув-2 мавзесида фуқаро А.А. ҳеч қандай ҳужжатларсиз, сифати кафолатланмаган тиббий ниқобларни сотаётган бўлган, унинг ёнидан жами 48 минг 960 дона, умумий қиймати 93 миллион 24 минг сўмлик бир марталик тиббий ниқоблар олиб қўйилган.

Яккасаройда фуқаро Ф.Ж. ҳеч қандай сифат сертификатига эга бўлмаган жами 7000 дона, умумий қиймати 10 миллион 500 минг сўм бўлган тиббий ниқоблар билан ушланган.

Шайхонтоҳур туманининг  аҳоли гавжум бўлган жойларида 3 нафар фуқаро томонидан жами 4 минг 850 дона, умумий қиймати 14 миллион 300 минг сўмлик тиббий ниқоблар эркин сотилаётган бўлган.

"Сергели деҳқон бозори" ёнида жойлашган дорихонада эса нархлар асоссиз равишда оширилиб, тиббиётда ишлатиладиган спиртнинг одатдагидан қиммат нархда сотилаётганлиги аниқланган.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала