Тожикистонда касалланганлар бўлмаса-да "қурбонлар" бор

© Sputnik Стас ЭтвешФлаги Таджикистана, архивное фото
Флаги Таджикистана, архивное фото  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коронавирус ҳозирча Тожикистонни четлаб ўтаётган бўлса-да, ишбилармонлар учун қийин кунлар келди. Чегаралар ёпилиши туфайли харажатлар ўсмоқда ва фойда учиб кетмоқда.

ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. Гарчи Тожикистонда коронавирус инфекциясининг битта ҳам ҳолати қайд этилмаган бўлса-да, мамлакатда пандемиянинг биринчи қурбонлари энди аниқ. Кўп муваффақиятли тадбиркорлар ишлашни тўхтатишга ва зарарларини сарҳисоб қилишга мажбур бўлмоқда, деб ёзади Sputnik Тожикистон.

ИО директора Института Дальнего Востока РАН, профессор факультета мировой экономики и мировой политики НИУ ВШЭ Алексей Маслов - Sputnik Ўзбекистон
Вирус туфайли Хитой билан чегара ёпилиши Ўзбекистонга қандай таъсир қилади - эксперт фикри

Абдусамад Ҳожиев етти йилдан бери транспортда ташув билан муваффақиятли шуғулланиб келган. Ҳамкасблари билан бирга Тожикистонга Эрондан Туркманистон, Озарбайжон ва Афғонистон орқали товарлар етказиш билан шуғулланади. Атиги бир ой олдин ҳам унинг ҳамкорлари ўзларининг гуллаётган бизнеси яқин орада ва кутилмаганда якун топишини хаёлига ҳам келтирмаганлар. Бунга давлатларни яқинлашаётган эпидемиядан ўз чегараларини ёпишга мажбурлаган коронавирус айбдор.

"2013 йилда дўстларимдан бири менга Эрондан маҳсулотларни олиб келишни таклиф қилди. Мен рози бўлдим. Тез орада иш яхши бўлиб кетди. Мен Теҳрон, Исфахон, Шероз, Машҳад, Горган ва бошқа Эрон шаҳарларидан фурага маҳсулотлар юклаб Туркманистон ва Ўзбекистон орқали Хўжандга етказардим", - дейди у.

Дастлаб, Хожиев цемент учун пластик қопларни олиб кирди - Эронда уларнинг нархи жуда арзон, чунки улар нефтдан тайёрланади. Кейинчалик у ассортиментга қурилиш материаллари, арматура, темир ва бўёқлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шу жумладан пестицидлар, пластик, ҳайвонлар учун озуқа ва бошқаларни қўшиб кенгайтирди.

Узбекско-таджикские военные учения 2020 - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Тожикистон чегарани бузиб ўтган шартли газандаларни яксон қилди

"2015 йилда менинг юк машиналарим Туркманистон чегарасида пистирма учради. Мен маршрутни ўзгартиришимга тўғри келди. Мен Эрондан Ўзбекистонга маҳсулотлар ташишни бошладим ва у ердан бўлса Тожикистонга қайта экспорт қилдим. Албатта, бу харажатларга таъсир қилди. Масалан, мен Туркманистон орқали 23 тонна юкни 3000 долларга олиб ўтар эдим. Йўл ёпилганда, ҳаражатлар 15000 долларгача ошди. Ҳар бир тоннаси 200 долларга тўғри келади, унга қўшимча солиқ ва божхона тўловлари. Қиёслаш учун, Эроннинг Бандар Аббос портидан Хитойгача ҳар бир тонна денгиз орқали атиги 24 долларга тушади, Новороссийскга эса - 19 доллар", - дея тушунтиради у.

Шунга қарамай ҳам, даромад бўлган, шунинг учун ишбилармон 2020 йил февралигача чет эл транспорт ташуви билан шуғулланишни давом эттирди.

"Эронда инфекция аниқланганида, мамлакатлар чегараларини ёпа бошладилар. Аввал, Туркманистон, бир ой кейин, Озарбайжон. Қолган қўшнилар ҳар бир юк машинасидан 6-8 минг доллар сўраб транзит нархларини кўтаришни бошладилар. Бундай шароитда, албатта, ҳеч қандай бизнес чидамайди. Энди эса ҳеч қандай йўл йўқ, ҳаммаси ёпиқ", - дея шикоят қилади у.

Ҳамкасблар Афғонистон орқали ўтадиган йўлни диққат билан ўрганиб чиқишни маслаҳат беришди, аммо Хожиев бу вариантга эътибор бермаяпти.

Милицейская машина - Sputnik Ўзбекистон
Истанбул-Тошкент рейси билан келган тожикистонликлар қидирилмоқда

"Биз ушбу маршрутни ўрганиб чиқдик. Биринчидан, аввалига Душанбегача юк машинаси нархи тахминан 4000 долларни ташкил этди, кейин транспорт компаниялари бу ставкани 5,5 минггача кўтаришди. Кейин юкни Хўжандга келтириш учун яна минг доллар тўлаш керак. Бундай қўшимча харажатлар билан менинг юкларим "олтинга тенг" бўлиб қолади. Аммо энг ёмони бу эмас. Энг ёмони, ҳайдовчилар юкларнинг хавфсизлиги учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишмайди. Афғонистон хавфли-ку. Суғурта ҳам юз фоизли кафолат бермайди. У ерда бу юк Тожикистонники ёки ҳатто Америка ва Европаники эканлигини кўрсалар, уни бўлиб ташлашади", - деб тушунтиради тадбиркор.

Унинг сўзларига кўра, товарларни Эрондан "нейтрал зонага" ўтказиш ва у ердан уларни туркман ёки озарбайжон юк машиналарида етказиш учун умид бор эди. Бироқ, ҳеч ким хавфга дучор бўлишни хоҳламайди - одамлар коронавирусдан қўрқувда ва юқтиришдан қўрқишади.

"Бизнинг жуда кўп лойиҳаларимиз бор эди. Мен хитойлик ишбилармонлар билан Ҳинд океани орқали Хитойга нефт маҳсулотларини экспорт қилишга келишиб олган эдим, бу ерда эса бу вирус. Хитойликлар кетишди, мен эса Хўжандда қолдим. Яна бир нечта ғоям бор эди, аммо ҳозир улар ҳақида гапириш бефойда. Агар ҳукумат ҳозирги шароитда биз томонга ёндошиб божхона тўловларини камайтирганида, мен ҳеч бўлмаганда ишлашни давом эттиришга ҳаракат қилган бўлардим. Айтадилар-ку, жон куйдирмасанг, жонона қайда", - дейди у кулимсираб.

Янгиликлар лентаси
0