Қўл ювишни Ҳиндистон полициячиларидан ўрганинг – видео

© AP Photo / Kevin FrayerСотрудники полиции в канун Дня независимости в Нью-Дели, Индия
Сотрудники полиции в канун Дня независимости в Нью-Дели, Индия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳиндистонлик полиция ходимлари ижтимоий тармоқда рақс билан қўлларни қандай ювиш кераклиги борасида қизиқарли видео жойлаштирди.

ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. Ҳиндистоннинг Керала штати полиция ходимлари ижтимоий тармоқда рақс билан қўлларни қандай ювиш кераклигини ўргатадиган видеони жойлаштирди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар қилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти одамларга коронавирус инфекцияси хавфини камайтириш учун қўлларини тез-тез ювишни тавсия қилади. Ҳиндистон полицияси буни қандай қилиб тўғри амалга оширишни тушунтирган ажойиб рақсни ўйлаб топди.

Видео қарийб 30 минг марта кўрилди ва унга бир неча минг изоҳ қолдирилди.

Фойдаланувчилар ташаббус ва хореографияни мақташди.

Янгиликлар лентаси
0