Жамият

Коронавирусдан нима ҳимоя қилиши мумкин? – шифокорлар тавсияси

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Фотобанкка ўтишУсиление санитарного контроля в аэропорту Внуково в связи с коронавирусом
Усиление санитарного контроля в аэропорту Внуково в связи с коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон
Россиялик шифокорлар коронавирусдан ҳимояланиш, иммунитетни мустаҳкамлаш юзасидан ўз тавсияларини беришди.

ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Гриппга қарши эмланган одамларда коронавирусни юқтириш хавфи камроқ, чунки вакцинация иммун ҳимояни яхшилайди. Бу ҳақда РИА Новости'га шифокорлар маълум қилишди.

Летучая мышь – нетопырь-карлик. - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Биолог коронавирус пандемияси қачон тугаши мумкинлигини айтди

Уларнинг сўзларига кўра, ҳозир иммунитетни мустаҳкамлаш ва касал бўлмаслик учун тўғри овқатланиш, лактобактрияларни қабул қилиш ва бурунни зайтун мойини суртиш керак.

“Айниқса шамоллаш ва яллиғланиш касалликларидан ҳаёт давомида азият чекадиганларга эмланиши керак. Гриппга қарши эмлаш нафақат грипп вирусларидан ҳимоя қилишга ёрдам беради, балки ҳар қандай бошқа инфекциялар, шу жумладан коронавирусдан ҳам ҳимоя қилади, чунки одамнинг табиий иммунитети яхшиланади”, - дейди Россияда хизмат кўрсатган доктор, тиббиёт фанлари доктори, профессор Александр Карабиненко.

У яхши иммунитети яхши бўлган одамлар ташвишланмаса ҳам бўлади, улар коронавирус инфекцияси билан касалланиш хавфи паст даражада.

Иммунитетни мустаҳкамлаш учун тўғри овқатланиш керак, фаст-фуддан воз кечиш керак, аммо чиниқиш ҳозир керак эмас, буни ёзда қилиш керак эди.

Ўз навбатида шифокор-терапевт Людмила Лапа, иммунитетни мустаҳкамлаш учун лактобактериялар ёки ферментларни қабул қилиш кераклигини таъкидлади. Уларни ҳамма дорихоналарда сотиб олиш мумкин.

Микробиологические исследования - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Россия коронавирусга қарши вакцинани синовдан ўтказишни бошлади

Бундан ташқари, оксолин малҳами ёки оддий зайтун мойи ёрдамида ўзи коронавирусдан ҳимоя қилишингиз мумкин, агар бурунга суртилса, вируслар ва бактерияларнинг инсон танасига киришига йўл қўймайди, дея қўшимча қилди Лапа.

Экспертлар коронавирус туфайли ваҳима қилиш керак эмаслигини алоҳида таъкидлашди.

Таъсирчан одамлар ўз иммунитетларини текширишлари мумкин.

"Иммунологда иммунитет паспортлари бор, марҳамат, агар улар иммунитет йўқ деган хулоса берса, унда одам ўзини изоляция қилиши зарур", - дея тушунтирди Карабиненко.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала