Лондонда коронавирус туфайли мародёрлик бошланди - видео

© AFP / Herbert Pfarrhofer / APAПокупатель с тележкой, наполненной продуктами в супермаркете в Австрии
Покупатель с тележкой, наполненной продуктами в супермаркете в Австрии  - Sputnik Ўзбекистон
Полиция айбдорларни қўлга олган ва бу бугунги вазиятда юзага келган биринчи ҳолат эмаслигини тасдиқлаган.

ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Буюк Британия пойтахти Лондонда олти нафар шахс алкоголли ичимликларни ўмариш мақсадида дўкон витринасини синдирди, деб хабар қилмоқда Daily Mail.

Посадка на поезд без распечатки электронных билетов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон 40 кунга халқаро йўналишларда йўловчи ташишни тўхтатди

Бугунги кунга келиб, шаҳарнинг кўплаб супермаркетлари бўшаб қолган, аҳоли захира учун озиқ-овқатлар харид қилмоқда.

Ҳукумат танқислик мавжуд эмаслиги, ваҳимага берилиб, озиқ-овқатни ортиғи билан харид қилмаслик керак, дея даъват қилсада, одамлардаги ваҳима кайфияти сусаймаган.

Ушбу таранг вазият бир нечта мародёрлик ҳолатларини юзага келтирган.

Олти нафар мародёр спиртли ичимлик дўконидан устки кийимлари ичида алкогол ичимликларини олиб чиқиб кетишга уринганлар. Дўкон ходимларининг мародёрларга қаршилик кўрсатишга уринганлиги, талончиларни янада ғазаблантириб юборган: жиноий гуруҳ қочиб кетган, аммо чиқиш олдидан дўкон витринасини синдиришга улгуришган.

Полиция айбдорларни қўлга олган ва бу бугунги вазиятда юзага келган биринчи ҳолат эмаслигини тасдиқлаган.

Сўнгги кунларда худди шундай айбловлар билан тўртта қўлга олиниш ҳолати рўй берган.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирусини пандемия, деб эълон қилган эди. Дунёнинг 166та мамлакатида 207 мингдан зиёд киши ушбу вирусни юқтирган, 8,6 мингдан зиёди вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала