"Бу ташвишли кунлар ортда қолади": Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклади

© Sputnik / Рамиз БахтияровВесна в Ташкенте
Весна в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Президент ўз табригида бу йилги Наврўз байрамида оммавий тадбирлар вужудга келган мураккаб шароитни ҳисобга олган ҳолда тўхтатилганини қайд этди.

ТОШКЕНТ, 21 мар - Sputnik. Бугун Ўзбекистонда Наврўз. Мавжуд қийинчилик ва синовларга қарамасдан, ҳаёт давом этади. Бу йил Наврўз айёми хонадонларда, оилавий давраларда кенг нишонланмоқда. Ушбу муносабат билан мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев кўп миллатли Ўзбекистон халқини кириб келган айём билан самимий табриклаб, эзгу тилакларини йўллади.

В последние 2-3 дня низкий трафик благодаря чему почти нет пробок - Sputnik Ўзбекистон
Фото
Карантин вақтидаги Тошкент - сара суратлар

"Ҳаммамиз яхши биламиз, Наврўз тинчликни, сиҳат-саломатликни қадрлаб, асраб-авайлаб яшашга даъват этади. Тинчлик ва соғлиқни асрасак, қолган нарсаларга албатта эришамиз. Лекин ҳозирги глобал дунёда бу жуда мураккаб вазифа бўлиб қолаётганини барчамиз кўриб-билиб турибмиз.

“Йил йилга ўхшамайди”, деган гап бежиз айтилмаган. Ҳаёт ҳеч қачон бир текис кечмайди. Ҳаёт бор экан, синов бор, қийинчилик бор.

Бу ҳақиқатни шу кунларда янада чуқур ҳис этмоқдамиз. Бугун коронавирус инфекцияси деган жиддий бир хавфга дуч келдик. Давлатимиз, ҳукуматимиз бу хатарни тезроқ бартараф этиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда.

Одна из круных спорт комплексов ЖАР тоже ушел на карантин - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 9 мингдан ортиқ одам карантинга қамраб олинган

Гўзал диёримизда яшаётган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, барча юртдошларимиз янада жипслашиб, ҳар томонлама тартиб-интизомни сақлаган ҳолда, юксак онглилик ва масъулият кўрсатиб, мўътабар кексаларимизнинг дуои фотиҳалари билан бу синовдан эсон-омон ўтамиз, деб ишонаман", - деб қайд этган давлат раҳбари ўз табригида.

Шунингдек, президент вужудга келган мураккаб шароитни ҳисобга олиб, бу йилги Наврўз байрамида оммавий тадбирлар ўтказиш тўхтатилганига аниқлик киритган.

"Вазиятни тўғри тушуниб, кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаётгани учун халқимизга яна бир бор раҳмат айтаман. Насиб этса, тез орада бу ташвишли кунлар ортда қолади. Бундай сайил-томошаларни, тўю тантаналарни эл-юртимиз билан биргаликда ҳали кўп-кўп ўтказамиз", - деб ишонч билдирган президент.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader