Ўзбекистонда коронавирусни юқтирганлар сони 37 нафарга етди

© Sputnik / Фотобанкка ўтишМобильная лаборатория для сдачи анализов на коронавирус в Латвийском центре инфектологии в Риге.
Мобильная лаборатория для сдачи анализов на коронавирус в Латвийском центре инфектологии в Риге. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача 37 нафарга етди, деб хабар берди ССВ

ТОШКЕНТ, 21 мар - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача 37 нафарга етди, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Усиление санитарного контроля в аэропорту Внуково в связи с коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Коронавирусдан нима ҳимоя қилиши мумкин? – шифокорлар тавсияси

Сал олдин ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати Ўзбекистон президенти Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга қайтариш бўйича кўрсатма бергани ҳақида хабар берди.

Таъкидланишича, хориж мамлакатларидаги ва оғир аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароларининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, президент Шавкат Мирзиёев Республика махсус комиссиясига фуқароларни мамлакатга қайтариш бўйича авиарейсларни такшиллаштиришга кўрсатма берган.

Комиссия Ўзбекистонга парвоз қиладиган қуйидаги чартер рейслар графигини тузиб чиқди:

➡️21 март куни Москва шаҳридан (Россия) соат 03:30да; Дели шаҳридан (Ҳиндистон) соат 17:30да;

Главный санинспектор Узбекистана - Нурмат Отабеков  - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон коронавирусни кутиб олишга тайёр - санитария бош инспектори

➡️ 22 март куни Куала-Лумпур шаҳридан (Малайзия) соат 04.30да; Москва шаҳридан (Россия) соат 05:00да, Истанбул шаҳридан (Туркия) соат 06:00да ва Новосибирск шаҳридан (вақти аниқлаштирилмоқда);

➡️ 23 март куни Сеул шаҳридан (Корея Республикаси) соат 02:00да;

➡️ 24 март куни Джакарта шаҳридан (Индонезия) соат 07:00да;

➡️ 26 март куни Бангкок шаҳридан (Тайланд) соат 01:00да.

Шавкат Мирзиёев провел видео-селекторное собрание - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистонда коронавирус туфайли энг катта зарар кўраётган соҳалар айтилди

Бошқа мамлакатлардан фуқароларни қайтариш давом этади дейилади хабарда.

Ўзбекистонга қайтган фуқаролар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабларига кўра 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.

Шунингдек, коронавирусга қарши кураш доирасида 1 ой давомида Тошкент шаҳрида учта шифохона қурилиб, фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабарига кўра, жаҳонда COVID-19ни юқтирганлар сони 234 мингга етди, 10 мингга яқин инсон шу касалликдан оламдан ўтди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала