Жамият

Пандемия вақтида жаноза намозлари ихчам тарзда ўтказилади

© Sputnik / Искандар АминовНа мусульманском кладбище в Душанбе.
На мусульманском кладбище в Душанбе. - Sputnik Ўзбекистон
Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича фатвосида ҳам “Жаноза намозлари вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида хонадонларда ўқилсин”, дея алоҳида таъкидланган.

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати коронавирус туфайли карантин чоралари шароитида маърака ва маросимлар хонадонларда ихчам тарзда ўтказилишини эслатиб ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича фатвосида ҳам “Жаноза намозлари вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида хонадонларда ўқилсин”, дея алоҳида таъкидланган эди.

Свадебное украшение на машиен - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда 23 мартдан тўйлар бекор қилинди

Маълум қилинишича, майитга жаноза намозини ўқиш фарзи кифоя бўлиб, вафот этганнинг яқинлари иштирокида адо этилса ҳам бўлади.

Таъкидланишича, жаноза, дафн ва таъзия маросимларини ихчам тарзда ўтказиш баробарида эпидемия ҳамда карантин давридаги талаблар, хусусан, гигиена қоидаларига қўлларни ювиш, тиббий ниқобларни тақиш ва бошқаларга жиддий амал қилиш лозим бўлади. Шунингдек, махсус комиссия қарорида қайд этилганидек, худойилар ҳам 10-15 киши атрофида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 23 мартдан тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши бекор қилинади. Ушбу маросимларни зарур бўлган тақдирдагина ихчам ҳолда, яқинлар билан бирга 10-15 киши иштирокида ўтказиш тавсия этилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader