Жамият

Тошкент ҳокими таксичиларни йўлкирани оширмасликка чақирди

© Sputnik / Алексей Бабушкин / Фотобанкка ўтишДвижение транспорта в городе Ташкенте
Движение транспорта в городе Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
22 март кунидан Тошкентда жамоат транспорти қатнови тўхтатилди. Шаҳарда фақат дезинфекция қилинган йўналишсиз таксиларда йўловчи ташилишига рухсат берилди.

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокими йўналишсиз таксида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи хўжалик субъектларига мурожаат қилди.

Таъкидланишича, улар автомашиналарини пойтахтдаги 8 та автобус саройида, Тошкент шаҳар Санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари томонидан ҳеч қандай тўловсиз дезинфекциядан ўтказишлари мумкин.

Йўловчи ташишга Тошкент шаҳар СЭОМ назоратидан ўтмасдан ва автомашинасини дезинфекциядан ўтказмасдан чиққан ҳайдовчиларга қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилади.

“Шу билан бирга барча такси эгаларидан йўл ҳақини ошириб юбормасдан, мўътадил ушлаб туриш сўралади”, - дейилади Жаҳонгир Ортиқхўжаев мурожаатида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 22 мартдан Тошкент шаҳрида фақат енгил автомобиллар, яъни дезинфекция қилинган йўналишсиз таксиларда йўловчи ташилишига рухсат берилиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала