Жамият

Тўйга бориб, биринчи бемор билан мулоқотда бўлган аёлда коронавирус аниқланди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Фотобанкка ўтишКоронавирус
Коронавирус - Sputnik Ўзбекистон
56 ёшли аёл 10 кун олдин Тошкентда ўтказилган тўйга бориб, Париждан келган биринчи бемор билан мулоқотда бўлган ва текширув натижалари унинг коронавирусга чалинганлигини кўрсатган.

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Жорий йилнинг 22 март куни Республика вирусология илмий текширув институтига текширувдан ўтиш учун келган аёлда коронавирус мавжудлиги аниқланган. Бу ҳақда Республика Бош прокуратураси матбуот котиби маълум қилмоқда. 

1964 йилда туғилган М.Т. 10 кун олдин Тошкентда ўтказилган тўйга бориб, Париждан келган биринчи бемор билан мулоқотда бўлган ва текширув натижалари унинг коронавирусга чалинганлигини кўрсатган.

Пробирка с коронавирусом 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Яна бир хориждан қайтган ўзбекистонликда коронавирус аниқланди

Аёл текширув учун топширган қон таҳлили натижасини кутмаган ва Қибрай тумани Роҳатбахш кўчасидаги хонадонга келиб, фуқаролар билан мулоқотда бўлган.

Бу билан у инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган қоидаларни бузган.

Аёл мулоқотда бўлган шахсларнинг яшаш хонадонлари Қибрай тумани карантин гуруҳи томонидан дезинфекция қилинган.

Таҳлил натижалари М.Т.да коронавирус (Covid-19) аломатлари борлигини кўрсатгач, у тиббиёт муассасасига жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 22 март куни фуқаро М.Т.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус аниқланган ҳолатлар сони 46 тага етган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала