Дунёда

Ангела Меркел карантинга жойлаштирилди

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Фотобанкка ўтишФедеральный канцлер Германии Ангела Меркель
Федеральный канцлер Германии Ангела Меркель - Sputnik Ўзбекистон
Ангела Меркел мулоқотда бўлган шифокор коронавирусга чалингани маълум бўлганидан сўнг Германия канцлери карантинга жойлаштирилди.

ТОШКЕНТ, 23 мар - Sputnik. Германия федерал канцлери Ангела Меркел 22 март куни ўз уйида карантинга жойлаштирилди. Бу ҳақида Германия ҳукуматининг расмий вакили Штеффен Зайберт хабар қилган, Sputnik Германия хабарига асосан. 

Хабарда айтилишига кўра, 20 март куни Ангела Меркел пневмокок инфекция вакцинаси уколини олган. Кейинроқ эса канцлерни укол қилган врач коронавирус инфекцияси билан касаллангани маълум бўлган.

Шундан сўнг Меркель коронавирус тести топширган, лекин унинг натижаси ишончли бўлмаган. Шу сабабли Меркель яна бир неча кун давомида карантинда бўлади ва коронавирусга қарши тестлар топширади, дейилган хабарда.  

Маълумот учун, бугунги кунда Германияда коронавирусга чалинган фуқаролар сони 22100 кишини ташкил қилган, вафот этганлар 55 киши. Ҳар куни Германияда касалланганлар сони ўртача 1700 кишига ортиб бормоқда.  

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала