Тошкент расман тўлиқ ёпилмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗал ожидания вокзала Ташкент-Южный
Зал ожидания вокзала Ташкент-Южный - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2020 йилнинг 24 март куни соат 00:01 дан бошлаб ҳар қандай транспорт воситаларида Тошкентга барча ҳудудлардан кириш ва чиқиш тўхтатилади.

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. 2020 йилнинг 24 март куни соат 00:01 дан бошлаб ҳар қандай транспорт воситаларида Тошкентга барча ҳудудлардан кириш ва чиқиш тўхтатилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.

Ушбу қарор аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва коронавирус касаллигини республика ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида қабул қилинган.

“Тошкент шаҳрига республиканинг барча ҳудудларидан кириш ва Тошкент шаҳридан республиканинг барча ҳудудларига чиқишни ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, автомобиль, авиа, темир йўл) 2020 йилнинг 24 март куни соат 00:01 дан бошлаб тўхтатиш бўйича қарор қабул қилди”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга Тошкент шаҳрига кириш учун татбиқ этилмаслиги белгиланди.

Янгиликлар лентаси
0