Жамият

Онлайн концерт ва ёстиқлар жанги: санъаткорлар карантинни қандай ўтказмоқда?

© Муниса Ризаева / ИнстаграмМуниса Ризаева
Муниса Ризаева - Sputnik Ўзбекистон
Одатда мухлислар диққат марказида бўладиган санъаткорлар бугун карантинда нима билан машғул? Бу ҳақда Sputnik репортажини ўқинг

ТОШКЕНТ, 23 мар - Sputnik. Коронавирус ҳамманинг ҳаётини ўзгартириб юборди, аммо ҳеч ким унга таслим бўлмоқчи эмас. Жамоатчилик тўпланадиган жойлар ёпиқ, деб эълон қилингани билан, ўзбек санъаткорлари ишсиз ўтирмагани маълум бўлди: кимдир репетиция қилиб, мухлислар учун онлайн концертлар қўяётган бўлса, кимдир бекорчиликда ёстиқлар жангини ўтказмоқда. 

ДЖ Пилигримдан янги тарона премьераси

— Айни дамда уйда, ижод билан бандман. "Ман дайди" номли янги ёзилган қўшиғимнинг премьерасини ҳам жонли эфирда ўтказмоқчиман. Умуман, карантинда санитария-гигиеник қоидаларига эътибор бериб, ўзимнинг одатий ҳаётимда яшаяпман. Деярли кўчага чиқмаяпман, тоза ҳавода табиат қўйнида сайр қилиб келяпман, холос. Мухлисларга эса ваҳимага берилмасдан ҳотиржам бўлишни, вақтларини хурсандчилик билан ўтказишларини маслаҳат бераман.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от DJ Piligrim (official) (@djpiligrim)

Муниса Ризаева оила даврасида

— Хизматлар бўлса, чиқиб турибман. Қолган пайтда уйда, оилам даврасида вақт ўтказяпман. Барибир оила даврасида бўлишга нима етсин? Кейин албатта, антисептик воситалардан фойдаланиб, қўлларни тез-тез совунлаб ювиб турибмиз. Бўш пайтларда эса синглим билан ёстиқ жанги ўйнаяпмиз(кулади).

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Munisa Rizaeva (Singer) (@munisarizaeva)

Райҳон янги қўшиқлар устида ишлаяпти

— Кўпчилик билади, яқинда яккахон концерт дастуримни тақдим этдим. Шу боис, бугун ҳеч қаерга чиқмасдан, уйда болаларим билан бирга ҳордиқ чиқараяпман. Бўш вақтимда ижод билан шуғулланиб, янги қўшиқлар ғояси билан танишиб турибман. Ҳаммага бир гапни такрорлаяпман, мухлисларга ҳам шуни айтмоқчи эдим: ортиқча ҳавотирга берилмасдан, сабр қилиб, ўзларини эҳтиёт қилиб юришларини... Ҳаммаси ўтиб кетади, ҳаммаси яхши бўлади.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Райхон Ганиева (@rayhonganieva)

Озода Нурсаидова спорт билан машғул

— Уйда ижод билан шуғулланяпман. Кўпроқ вақтим тадбир, тўй ва теледастурларда ўтаётганлиги боис, оила даврасида камроқ бўлаётгандим. Мана энди имконият бўлди, уйда ўтириб, ҳамма бажарилмай қолган ишларимни битириб, ўз устимда ишлаяпман. Вазн тўпламаслик учун уйда спорт билан шуғулланяпман. Мухлисларга эса қўрқмасликларини, иммунитетларини кўтариб, шамоллаб қолмасликка ҳаракат қилишларини тавсия қиламан.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от O Z O D A (@ozodaofficial)

Шохжаҳон Жўраев ниқоб тақишни маслаҳат беради

— Карантин вақтида янги қўшиқлар устида изланяпман. Қолаверса, оилам билан бандман. Хизмат бўлиб қолса чиқиб турибман, асосан уйда вақтимни ўтказяпман.  Шу боис карантин ижодимга халақит қилмаяпти. Мухлисларни эса Наврўз айёми билан табриклаб, уларга ҳотиржамликни сақлашни маслаҳат бераман. Худо хоҳласа, бу вирусни енгамиз. Ҳар бир ўзини ҳурмат қилган инсон каби, мен ҳам санитария ва гигиеник қоидаларга риоя қиляпман, керак пайтда тиббий ниқобни тақиб юрибман.

© Шохжаҳон Жўраев / ИнстаграмШохжаҳон Жўраев
Онлайн концерт ва ёстиқлар жанги: санъаткорлар карантинни қандай ўтказмоқда? - Sputnik Ўзбекистон
Шохжаҳон Жўраев

Хонанда Шаҳзода эса айни карантин даврида фарзандлари билан дала ҳовлида бўлганлиги боис, у билан алоқа ўрнатишнинг иложи бўлмади. 

Юлдуз Усмонова:  — Мана дунёда тарқалган иллатдан бизга ҳам етиб келибди. Ҳаммамиздан илтимос қилинган уйда ўтиринглар деб, мана ўтирибмиз.  Уйда ўтирсак, бу касаллик ўн беш кунда тугайди, қутуламиз.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от 𝗬𝗨𝗟𝗗𝗨𝗭 𝗨𝗦𝗠𝗢𝗡𝗢𝗩𝗔 (@yulduzusmonovamusic)

Зоҳиршоҳ Жўраев: кўчага чиқманг!

— Ҳозирги кунда кўпроқ вақтни оила даврасида ўтказиб, ижод билан бандман. Кўчага зарур иш бўлмаса, деярли чиқмаяпман. Мухлисларга ҳам шуни тавсия қиламан. Айтмоқчиманки, ҳар доим, айниқса шу кунларда бир-биримизга меҳрибон бўлайлик, ҳар хил ахборот хуружлари, ваҳимали хабарларга эътибор бермайлик.

© Зоҳиршоҳ Жўраев / ИнстаграмЗоҳиршоҳ Жўраев
Онлайн концерт ва ёстиқлар жанги: санъаткорлар карантинни қандай ўтказмоқда? - Sputnik Ўзбекистон
Зоҳиршоҳ Жўраев

Зулайҳо Бойхонова: телевизор кўринг, сизлар учун ижод қиляпмиз

— Шу пайтгача ортга сурилиб келаётган, амалга оширишга улгурмаган ишларга мана шу кунларда эътибор беринглар, телевизорларни ёқинг, ТВда сизлар учун ҳар куни концертлар беряпмиз. Кайфиятингиз ҳамиша аъло бўлсин!

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Zulayho Boyxonova (@zulayhoboyxonova)

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала