Тошкент вилоятида 9 нафар коронавирусга чалинган бемор аниқланган

© Sputnik / Нина Алексеева / Медиабанкка ўтишМинзурка с биоматериалом взатая у пациента в поликлинике
Минзурка с биоматериалом взатая у пациента в поликлинике - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вилоятда коронавирус инфекциясининг кириб келишини олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида 2020 йил 23 март куни ҳолатига кўра расмий маълумот берилди.

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Тошкент вилояти матбуот хизмати коронавирус инфекциясининг кириб келишини олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида  2020 йил 23 март куни ҳолатига кўра расмий маълумот берди.

“23 март ҳолатига  Тошкент вилояти ҳудудида короновирус инфекцияси аниқланган фуқаролар 9 нафарни ташкил этди”, - дейилган хабарда.     

Рынок Абу-Сахий в Ташкенте  - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилоятидаги барча буюм бозорлари ёпилади

Қайд этилишича, 23 март кунига Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 101 нафар бемор бўлиб, улар мунтазам равишда тиббий назоратга олинган                                                     

Aйни пайтда вилоят бўйича жами 195 нафар терапевт, 131 нафар реаниматор, 64 нафар инфекционист, 133 нафар эпидемиолог фаолият олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, 23 март ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганларнинг умумий сони 46 кишини ташкил этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0