Алишер Усмонов пандемия вақтида Тошкентда бўлади

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишПрезидент Международной федерации фехтования бизнесмен Алишер Усманов
Президент Международной федерации фехтования бизнесмен Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тадбиркорларга нафақат коронавируснинг ўзи, балким у билан бирга келаётган, бозорларни бузиб юбораётган ахборот тўлқини ҳам зарар етказади - Алишер Усмонов.

ТОШКЕНТ, 24 мар - Sputnik. Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов коронавирус пандемияси вақтида Тошкентда бўлади. Бу ҳақида бизнесмен Forbes нашрига хабар қилди.

Миллиардер Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон
Алишер Усмонов илк бор унинг меросхўри ким бўлишини айтди

"Коронавирус пандемияси, албатта, бизнесга ҳам, бутун дунё иқтисодига ҳам таъсир қилади. Тадбиркорларнинг нафақат активлари, балким мажбуриятлари ҳам бор. Уларга нафақат вируснинг ўзи, балким у билан бирга келаётган, бозорларни бузиб юбораётган ахборот тўлқини ҳам муҳимдир.

Пандемия олдида барча баробар, ҳаммага Худодан тирик қолишни сўрайман. Ҳозирги шароитда, инсонлар соғлиги ва фаравонлиги учун сиёсий қарама-қаршиликларга қарамаслдан барча давлат раҳбарлари бирлашиб ҳаракат қилиши жуда муҳимдир.

Менга келсак, мен – коронавирус энг хавфли бўлган гуруҳга кираман. Шу сабабли мен ўзимни-ўзим вирусдан изоляция қилдим. Ҳозир тарихий ватаним - Тошкент шаҳридаман”, - деди Алишер Усмонов Forbes нашрига.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус инфекцияси қандли диабет, юрак хуружи ва пневмония (ўпка шамоллаши) билан касалланган, шунингдек 65 ёшдан катта фуқаролар учун жуда хавфлидир.

Янгиликлар лентаси
0