Қамчиқ довонида транспортлар ҳаракати тўхтатилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПеревал Камчик
Перевал Камчик - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фақатгина Фарғона вилоятидан бошқа вилоятларда доимий рўйхатда турувчи фуқароларга яшаш манзилларига етиб олишларига имкон берилади.

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Фарғона вилоятини Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятлар билан боғловчи Қамчиқ довонида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилди.

Сотрудники ГУВД осуществляют проверку документов - Sputnik Ўзбекистон
Карантин тартиби: кимларга Тошкентга кириш ва чиқишга рухсат берилади?

Таъкидланишича, ушбу қарор Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган.

Фақатгина Фарғона вилоятидан бошқа вилоятларда доимий рўйхатда турувчи фуқароларга яшаш манзилларига етиб олишларига имкон берилади.

“Фуқаролардан ушбу чекловларни тўғри қабул қилишларини, олиб борилаётган тадбирлар ва белгиланган тартибларга қатъий амал қилиш орқали хавфли вируснинг республикамизда тарқалишини олдини олишга ўз ҳиссаларини қўшишларини сўраб қоламиз!” — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 24 март кунидан бошлаб ҳар қандай транспорт воситаларида Тошкентга барча ҳудудлардан кириш ва чиқиш тўхтатилди.

Янгиликлар лентаси
0