Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 49 нафарга етди

© Министерство обороны УзбекистанаВоеннослужащие Минобороны взяли под контроль карантинные центры
Военнослужащие Минобороны взяли под контроль карантинные центры - Sputnik Ўзбекистон
Ушбу инфекция Россияда бўлиб қайтган икки фуқаро ва яна бири эса Туркияда бўлиб қайтган беморнинг турмуш ўртоғида аниқланган — Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ТОШКЕНТ, 24 мар - Sputnik. Айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 49 нафарни ташкил этмоқда.

Фейки про коронавирус - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Коронавирус ва карантин ҳақида энг сара “фейк”лар

"Ушбу инфекция Россияда бўлиб қайтган икки фуқаро ва яна бири эса Туркияда бўлиб қайтган беморнинг турмуш ўртоғида аниқланган", деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Бутунжаҳон соғликни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус янги турдаги коронавирус пандемияси тарқалиши тезлиги ошаётгани, дунё бўйича 300 мингдан зиёд ҳолат кузатилгани ҳақида баёнот берган эди.

Гебрейесус ахборотига кўра, биринчи қайд этилган ҳолатдан 100 мингинчи ҳолатга қадар 67 кун ўтган бўлса, орадан яна 11 кун ўтиб, 200 мингинчи кўрсаткич қайд этилган ва яна 4 кундан сўнг ушбу рақамлар 300 мингга етган.

БССТ бош директори мамлакатлар томонидан киритилган қатъий чоралар коронавирус тарқалиши тезлигини пасайтиришини, аммо ҳимоя воситалари ва материаллар ишлаб чиқарилиши танқислигини юзага келтириши мумкинлигини айтиб, огоҳлантирганди.

Гебрейесус шунингдек, COVID-19га қарши синовдан ўтказилмаган дориларни қўллаш хавфига эътибор қаратди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала