Ҳиндистонда қизалоққа коронавирус шарафига исм қўйилди

CC0 / pixabay / Новорожденный ребенок
Новорожденный ребенок - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳиндистоннинг Уттар Прадеш шататида янги туғилган қизчага коронавирус шарафига Корона деган исм қўйилди.

ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Ҳиндистоннинг Уттар Прадеш шататида янги туғилган қизчага коронавирус шарафига Корона деган исм берилди, деб хабар қилди Dessan Herald.

Пациент в городской клинической больнице  - Sputnik Ўзбекистон
COVID-19 билан касалланган тўрт нафар беморнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида янги туғилган чақалоққа “корона” деган исм қўйилди. Боланинг амакиси Нитеш Трипати журналистларга вирус шубҳасиз жуда хавфли бўлса ҳам, одамларни жипслаштирди ва соғлом одатларни шакллантиришга ҳисса қўшди. Унинг сўзларига кўра, айни вақтда ваҳима қилмаслик керак, шифокорлар ва ҳукумат тавсияларига риоя қилиш жуда муҳим.

“Бу чақалоқ вирусга қарши одамларнинг бирдамлик рамзи бўлади”, - дейди у.

Корона мамлакатда 22 март куни комендантлик соати жорий этилишидан бир неча соат олдин дунёга келди. Бола соғлом ва онаси билан жавоб берилишига тайёрланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0