Дунёда

Хитой COVID-19 "импорти"га қарши "учта мудофаа чизиғини" яратди

© AP Photo/Arek RatajУлица города Ухань в китайской провинции Хубэй
Улица города Ухань в китайской провинции Хубэй - Sputnik Ўзбекистон
Хитой бир сутка ичида мамлакатга четдан олиб кирилган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ 47та ҳолатни аниқлади

ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Хитой чет элдан бўладиган коронавирус пневмонияси "импорти"нинг олдини олиш учун "учта мудофаа чизиғи"ни яратди.

Машина скорой помощи в Китае - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Хитойда хантавирус пайдо бўлди – бир киши вафот этди

"Олд линия"да божхоначилар турибди - улар ўтган 40 кун давомида четдан келаётган фуқароларнинг тана температурасини ўлчаш, шунингдек, улар ҳаракатланиши тарихини ўрганиш орқали инфекцияни юқтирганлик бўйича кўплаб ҳолатларни аниқладилар, дейди Хитойнинг касалликлар профилактикаси ва назорати бўйича маркази ходими, эпидемиолог У Цзунью.

Мудофаанинг иккинчи линияси икки ҳафталик карантиндан иборат. Бунда қайси давлатдан кириб келишидан қатъий назар барча фуқаролар икки ҳафталик мажбурий тартибдаги карантинда сақланади. Сабаби, тиббиёт ходимлари фикрича, коронавирус пневмониясининг инкубацион даври 14 кунгача давом этиши мумкин.

Флаг у Штаб-квартиры ООН в Нью-Йорке - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
БМТ коронавирус туфайли барча санкцияларни бекор қилишга чақирди

Учинчи мудофаа чизиғида тажрибали шифокорлар туради. Улар биринчи икки линияда аниқланмаган беморларни аниқлаш ишларини олиб борадилар, деди У Цзунью.

Ўтган йилнинг охирида Хитойдан бошланган COVID-19 пандемияси бугунги кунда 170та давлатга кириб борди. Инфекция Антарктидадан бошқа барча қитъаларга кириб борган. БССТ маълумотларига кўра, коронавирус билан беморланган кишилар сони 370 мингга етди, вирус 16 минг одамни ўлдирди.

Ўлим ҳолатлари бўйича бугунги кунда Италия биринчиликда бормоқда (ўлганлар сони 7 мингга яқинлашди), ундан кейинги қаторларда ХХР, Испания, Эран, Франция ва АҚШ турибди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader